Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Секторлар фаолиятидан

×

 2020-09-14 09:38:04    769

PDF yuklash
Chop etish


АЛОҲИДА НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Қоратепа МФЙ биносида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Х.Ташпўлатов раҳбарлигида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник К.Норматов, Бош вазир қабулхонаси мудири Ш.Маматқулов, МФЙ раиси ўринбосарлари, 26 нафар фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида 9 нафар фуқаролардан 11 та масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, Қоратепа МФЙда яшовчи фуқаролар Турсунали Жўраев Қоратепа МФЙ ҳудудига газ балонлари ўз вақтида тарқатилмаётганлиги, Зафар Мадаминов Тафаккур кўчасига симёғоч ўрнатиш, ичимлик суви тармоғи тортиш,  Соҳиба Халилова яшаш хонадони устидан юқори кучланишдаги электр тармоғи ўтганлиги, яшаш учун хавфлилиги учун ушбу  тармоқни кўчириш, Аббос Исроилов Тафаккур ва Ифтихор кўчалари кесишмасига светафор ўрнатиш, Худоберди Абдураҳмонов Тафаккур кўчасида жойлашган, қаровсиз ётган сув хўжалиги биносини тадбиркорлик қилиш учун ажратиб бериш, Абдусаттор Ғофуров Тафаккур кўчасидаги кўмирхоналар олдидан ўтган ичимлик суви тармоғи ёрилиши натижасида асфальтга зиён етказаётганлиги, Алижон Эгамов Тафаккур кўчасини 500 метр масофасини асфальтлаштириш масаласида мурожаатлар қилдилар. 

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларда белгиланган масалаларни бартараф этишда қўшимча вақт талаб этилганлиги сабабли, аниқ муддат белгиланди. Тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда 3-сектор раҳбари томонидан алоҳида назоратга олинди.

И.ТЎРАЕВ,

3-сектор котиби. 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ