Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КЕЛИНЛАР ЎЗГАРИШЛАРГА САБАБЧИ БЎЛИШЯПТИ

×

 2020-09-08 10:13:21    582

PDF yuklash
Chop etish


Марказий Фарғона маҳалласида бир йил аввал бўлганимизда аҳолининг даромади бугунгидан деярли икки баробар паст, турмуш даражаси ҳам шунга яраша эди. Бугун маҳаллада ижобий ўзгаришлар катта. Масалан, хонадонларда ўтган йилларда иссиқхоналар нисбатан анча кам эди. Бугун маҳалла ҳудудидаги 172 та хонадонда иссиқхона бўлиб, уларнинг 85 таси даромад оляпти.

—Мана шу иссиқхоналар билан боғлиқ бир сирни сизга айтмоқчиман,—дейди маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Муҳаббатхон Мадаминова. — Маҳалламизга Хонободдан келинлар тушганидан кейин иссиқхоналар кўпайди. Уларнинг даромадини кўриб, бошқалар ҳам иссиқхонага уринди. Қатортолда баҳмал тўқийдиган цех бор экан. Тўқувчи қизлар икки-уч миллион сўмгача маош олишаркан. Қатортолдан баҳмал тўқувчи қизлардан келин туширгандик, ҳозирда маҳаллада баҳмал цехи ташкиллаш ҳаракати ҳам бор. Бугун “темир дафтар”да 71 хонадон бўлса, уларнинг 19 нафарига 20 сотихдан ер берилди. 7 нафарига субсидия орқали хонадонига сув чиқариб берилди.

Ҳозирда  маҳалладаги янги кўчаларга электр симлари тортилиб, кўчаларни чароғон қилиш, ичимлик суви чиқариш ҳаракатлари кетяпти. Бу ишларга 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Йўлчибой Бойигитов амалий ёрдам беряпти.

—Маҳаллада тўйлар кўп. Уларни бугунги кун талаблари асосида ўтказилиши доимо назоратимизда. Гарчи пандемия шароитида яшаётган бўлсакда, одамларимизнинг кайфиятлари кўтаринки. Президентимиз, ҳукуматимизнинг шу шароитда ҳам халқимиз тўқ ва фаровон яшаши учун қилаётган ишларидан одамларимиз мамнун. Эртанги кунимиз янада яхши бўлишига барчада ишонч катта.

Исҳоқжон КАРИМОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ