Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ғалла-2020

×

 2020-06-11 16:36:25    837

PDF yuklash
Chop etish


БАРАКА КИРИБ КЕЛЯПТИ!

Ёзёвон фермерлари томонидан ғалла ва пахта етиштиришда ўзига хос мактаб яратилган. Ўтган мавсумда ғалладан мўл ҳосил олган фермерларимиз давлатга 22 минг тоннадан зиёд сара дон топширдилар.

Бу йилги ҳосил чўғи ҳам чакки эмас. Туман штабидан олинган маълумотларга кўра, чўл ҳудуди Янгибўстондаги "Сардорбек-М", "Омадли Асадбек", "Машарип ота", "Озода", "Саховатли чўл марвариди", "Янгибўстон толаси-2017", "Фар.Фазилатли замин" фермер хўжаликларида шартнома режалари бажарилган.

Жорий йилда туманимиз фермерларимиз 7 минг 367 гектар майдондан 23 минг 220 тонна ғалла топшириш бўйича шартнома қилишган.

Мавжуд 19 та ўрим отряди томонидан янчилган ғалла "Фарғонадон" АЖнинг Хонободдаги масканига топшириляпти.

—Масканимизда 19 та доимий, 30 та вақтинча иш ўрни яратилиб, ишчилар қабул қилдик, —дейди мудир А.Икромов.

Масканга дон тўла келаётган машиналарнинг кети узилмайди. Бу юртимизга барака кириб келаётганидан далолатдир.

 

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.

Раҳматилло ШОДМОНОВ олган суратлар.