Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ҳукумат вакиллари Сўх туманига боришди

×

 2020-06-03 13:29:19    931

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон - Қирғизистон «Чашма» чегара ҳудудида яшовчи Қадамжой ва Сўх  туманининг бир гуруҳ аҳолиси ўртасида булоқдан фойдаланиш бўйича келиб чиққан низо юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳар иккала томоннинг сув талашиши оқибатида вужудга келган можарода жароҳатланганлар ва жабр кўрган хонадонлар бор. Бу масала икки давлат ҳукуматлари вакилларининг иштирокида муҳокама этилди ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўрилди.
Бугун вазирликлар, уларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари Сўх туманида бўлиб, вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий-сиёсий ҳолатни яхшилаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида манзилли бирламчи вазифалар дастурини ишлаб чиқдилар.
Айни дамда Сўх тумани аҳолиси ва фаоллари вужудга келган вазиятни юмшатиш борасида ҳукумат вакиллари билан биргаликда ҳаракат қилмоқдалар.


Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ