Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2020-02-07 09:13:22    1067

PDF yuklash
Chop etish


 Ҳар гал ёшлар вакиллари билан учрашар эканмиз, улардаги ғайрат-шижоат, эртанги кунга бўлган умидини кўриб, кўнгил тўлади. 6-мактабдаги учрашувда ҳам шундай бўлди.

Учрашувда 2-сектор штаби ишчи гуруҳи аъзолари, таълим муассасаси раҳбарлари иштирок этди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан 3 та масала бўйича мурожаат келиб тушди.

Жумладан, Саида Алижонова мактабни тамомлаганидан сўнг тикувчилик йўналишида иш фаолият бошлаши учун имтиёзли киредит ажратилиши, Қувонч Турсунбоев мактаб ҳудудига яқин жойга мини стадион қурилишида ҳамда Роҳатой Аҳмадалиева мактаб учун мусиқа асбоблари билан таъминлашда амалий ёрдам сўради.

Сайёр қабулда келиб тушган ушбу мурожаатларда белгиланган масалаларни бартараф этиш учун тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, учрашувда фаол қатнашган 5 нафар ўқувчи ёшлар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Б.УСМОНОВ,

туман прокурори, 2-сектор раҳбари.

Р.ШОДМОНОВ олган суратлар.