Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҒУРУР ВА ФАҲРИМИЗ

×

 2019-11-13 16:04:31    1165

PDF yuklash
Chop etish


Бугинги кунда ўз эркинлигини қўлга киритган ҳар бир мустақил давлат борки, ўзининг мустақиллигини акс эттирувчи давлат рамзларига эга, албатта. Давлат рамзлари ўша давлат фуқороларининг ғурури ва ифтиҳори хисобланади, мана 28 йилдирки, жонажон Ўзбекистонимизнинг бетакрор рамзлари хам бизнинг ғурур ва фаҳримиз ифодаси бўлиб келмоқда. Айни дамда юртимиз рамзи ҳисобланган давлат байроғини қабул қилинганлигига ҳам 28 йил тўлди. Давлатимиз байроғи 1991 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир ҳил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир, байроқнинг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган.  Байроғимизнинг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонидан дастага яқин жойда оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.

Ана шундай такрорланмас сифатларга эга бўлган давлатимиз рамзи, юртимиз осмони узра дойимо ҳилпираб турсин.

 

Рўзимуҳаммад ХОШИМОВ,

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари.