Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мактабларда жамоатчилик назорати тартибида мониторинг ўтказилмоқда

×

 2023-05-12 18:48:24    168

PDF yuklash
Chop etish


ТАЪЛИМ-ТАРБИЯГА ЭЪТИБОР ШУМИ?


Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси туман бўлими ҳамда “Марказий Фарғона” газетаси ҳамкорликда ЎИҲҲҚЖФ вилоят ҳудудий бирлашмасининг Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари ҳамда Федерациянинг амалдаги устави ва ички тартибий ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим мактабларида 2022-2023 ўқув йилини муваффақиятли якунлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни жамоатчилик назорати тартибида мониторинг (кузатув-ўрганишлар) ўтказиляпти.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси бошлиғи томонидан умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларни сифатли таълим олиш учун яратилган шароитлар, алоҳида таълим олишга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга таълим-тарбия бериш борасида амалга оширилаётган, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш борасидаги ишларни 10-25 май кунларига қадар ўрганиши юзасидан туман мактабларига огоҳлантириш хати юборилган.
Бошқарма бошлиғи мактаб масъулларини огоҳлантиришига қарамасдан, айрим мактаблар раҳбарлари бепарволик билан ўқув йилини якунлашмоқда.
    Жумладан, 25-мактабда. Ўтказилган мониторингда мактабга киришда навбатчининг йўқлиги, 7-, 8-, 9-синфларга 5-соатда дарсини ўтадиган педагогларининг йўқлиги, синфлардаги давомат 50 фоизни ташкил этиши, ўқувчилар ўқув фанларидан юритадиган дафтарларига анчадан буён ёзилмаган ҳолатлар, синф хоналарининг санитария  ҳолати талабларга жавоб бермаслиги (ўқув парталари тагида турли аҳлатлар борлиги) маълум бўлди.
Таълим масъуллари қаерга қарашмоқда?
Мониторинг давом этади. Мактаблардаги  ўрганишлар якуни бўйича батафсил маълумотларни келгусида эътиборингизга ҳавола этамиз.

Маъмурахон УМАРОВА,

Шавкатжон САИДОВ,

Раҳматилло ШОДМОНОВ.

ишчи гуруҳ аъзолари.