Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвонда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар доими эътиборда

×

 2022-09-29 20:37:57    248

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакиллари, якка ёлғиз, «Темир», «Аёллар», Ёшлар” дафтаридаги фуқаролар доими эътиборда. Иккинчи сектор раҳбари aдлия маслаҳатчиси Илҳомжон Ходжаев ташаббуси билан Ёзёвон тумани Қорасоқол шифокорлик пунктида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик бунга мисолдир. Сеcтор ҳудудидаги маҳаллалар - Юқори Сойбўйидан 36, Сойбўйидан 38,  Юқоридан 60,  Қорасоқолдан 20, Гулистондан 10, Мустаҳкам дўстликдан 28 жами 192 нафар юқорида санаб ўтилган тоифага кирувчи фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
1934 йилда туғилган Робахон Қаҳҳорова (Юқори Сойбўйида МФЙ), ва 1 гуруҳ ногирони Ҳамидулло Алихоновга ногиронлик аравачаси олиш учун сертификатлар топширилди.
Кўрикдан ўтказилганлардан 100 нафари ЭКГ, 87 нафари УТТ, 102 нафари лабаратор текширув, 25 нафари бошқа текширувлар учун тиббиёт бирлашмасига йўлланман берилди. 110 нафар иштирокчи ички дорихонадан дори-дармонлар билан таъминланди. 32  нафарига ҳар хил ўлчамдаги кўз ойнаклар берилди. 3 нафар фуқаро тор доирадаги мутахасислар томонидан, 43 нафари вилоят тиббий ижтимоий бригада текширувидан сўнг дори-дармонлар билан таъминланди.
Тиббий кўрик ўтказилган жойга 193 миллион сўмлик дори – дармонлар олиб келиниб, уларнинг 130 миллон сўмлиги тарқатилди. Қолган қисми тиббий кўрикка кела олмаган фуқароларга етказиш учун ҳудудий поликлиника ходимларига берилди.