Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


30 НАФАР ФУҚАРОГА ЕР БЕРИЛДИ

×

 2021-06-12 14:40:26    537

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг аҳолини, айниқса, эҳтиёжманд оила тоифаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаётбахш дастурлари доирасида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Кам таьминланган, реал даромад манбаига эга бўлмаган фуқароларга 10 йил муддатга бепул ер ажратиш ташаббуслари барча учун ҳам қувончли янгилик бўлди. 
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида,  3-сектор ҳудудидаги “Ёз.Агростар” фермер хўжалигида амалий семинар ташкилланди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов,  туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлиқ сектор раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари, шунингдек, деҳқончилик-зироатчилик билан шуғулланишни истовчи фуқаролар қатнашган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг ижроси муҳокама қилинди. 
Туман ҳокими Д.Джалилов иштирокчиларга туманимизда ер ажратилишида қандай тизимли ишлар ташкил этилаётганини бирма-баир тушунтириб ўтди.
Вилоят ҳокими ўринбосари А.Турсунов бу борада ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, ер ажратилишида нималарга аҳамият берилиши кераклигига ва бу жараёнда кимнинг вазифаси нималардан иборат бўлиши кераклигига, айниқса, МФЙ раиси ва ўринбосарларининг роли муҳимлигини гапириб, бу муҳим ҳужжат аҳамиятига тўхталиб, жойларда унинг ижросини ташкил этиш, ҳалоллик ва қонунийликни таъминлаш бўйича топшириқлар берди. 
Кўргазмали семинарда секторлар раҳбарлари И.Ходжаев, Х.Тошпўлатов, А.Ахунов ўзларининг чиқишлари билан туманимиз фуқароларига ажратилган ерлардан унумли фойдаланишларида ўзларининг қонуний ёрдамларини аямасликларини, доимо елкама-елка бўлишларини билдиришди. 
Семинар якунида 3-сектор ҳудудида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатга олинган, расман ишсиз ҳисобланган 30 нафар фуқарога иккиламчи шартнома асосида 25 сотихдан 7,5 га ер “Ёз.Агростар” фермер хўжалиги ғалласидан бўшаган экин ер майдони ажратиб берилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ