Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВАҚТИНЧА ИШСИЗ ЁШЛАРГА ЕР АЖРАТИЛМОҚДА
2021-02-03 17:30:40 875
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан берган топшириғига асосан Чўлигулистон ММТП ҳудудидаги “Ёз.Агростар” фермер хўжалигининг пахта экиладиган майдонидан 8,5 гектар ер “Ёшлар дафтари"га киритилган, вақтинча ишсиз ёшларга сектор раҳбари, МФЙ раиси тавсиясига асосан бир йил муддатга экспортбоп озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга ўлчаб берилди. Бу хайрли тадбирда пойтахтдан меҳмонлар, сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор мутасаддилар ҳозир бўлдилар.
Ёшларимизга ер ажратишга бағишланган мазкур семинарда иштирок этган “Ўзбалиқсаноат" уюшмаси раиси Омонжон Мўсаев шундай деди.
– 27 январь куни ўтказилган йиғилишда Президентимиз биз каби раҳбарларнинг ёшлар бўйича олиб бораётган ишларига танқидий баҳо бердилар, – деди О.Мўсаев. – Президентимиз 10 гектар экин еридан 1 гектари ёшларга берилишини таъкидладилар. Бугун бу ишнинг натижаси Ёзёвонда ёшларга ер ажратиляпти.
Туман ҳокими Й.Бойигитов бу хайрли ишлар давом этишини айтиб, фақат ердан оқилона фойдаланиш, юқори ҳосил олиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
– Туманимиздаги 18-30 ёшли 20989 нафар ёшлар хатловдан ўтказилди, – деди туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов. – Хатлов натижасида уларнинг 2273 нафари ,,Ёшлар дафтари" га киритилди. Ёшларни иш билан таъминлаб, турмуш даражасини яхшилаш учун Президентимиз топшириғига асосан пахта экиладиган майдондан 250 гектар ажратилиб, уларнинг 1000 нафарига 25 сотихдан бериляпти. Ёзда, бошоқли дон ўрилгач, 700 нафар ёшга 1 гектардан ер ажратилади.
Мутахассислар экин экиш бўйича ёшларга маслаҳатлар беришди.
Ҳудди шунингдек, туманимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ёшларга ер ажратилади.