Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 7 пользователей Статистика телефон доверия


ҲАМЖИҲАТ БЎЛАЙЛИК!

×

 2020-07-13 12:08:47    770

Скачать PDF
Печать


Ёзёвон тумани ҳокими Й. Бойигитовнинг коронавирус пандемияси туфайли карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан юртдошларимизга    МУРОЖААТИ
Қадрли юртдошлар!     Ҳозиргина республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинди.    Махсус комиссия қарори билан қатор карантин чекловлари жорий этилди. Баъзи объектлар фаолияти тўхтатилди.Бир неча кунлар аввал касалланганлар 100 дан ошди, 3 ўлим... деб ваҳимага тушаётган эдик. Бугун юртимизда касалланганлар 11 мингдан ошди, ўлим ҳолати эса 47 та... Қўшниларимиз тиббиёт тизимлари дош беролмаётганлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Ер юзида касаллаганлар 11,7 миллиондан ошиб кетди!Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 100 йил аввалги “испанка” вируси хронологияси такрорланаётганлигидан огоҳлантирмоқда. Коронавирусга қарши вакцина энг яқин натижа 6 ойдан кейин тайёр бўлар экан. Бундан келиб чиқиб, ҳар биримиз жисмонан ва руҳан тайёр бўлишимиз керак. Авваламбор, бу вирус иммун тизими бақувват бўлган инсонларга жиддий зарар беролмаслиги маълум бўлмоқда. Демак, иммун тизимини кучайтирадиган ишларни қилишимиз керак, яъни тиббий маданиятга риоя қилиш, соғлом турмуш тарзи, тартибли, сифатли овқатланиш ва асаб тизимини бошқариш.  Мутахассисларнинг таъкидлашларича, ниқоб таққан одамнинг вирус юқтириб олиш эҳтимоли 70 фоизгача камайар экан.Демак ниқоб тақиш, антибактериал спрейлар ва совунлаб қўл ювишни кундалик одатга айлантиришимиз керак.    Бир неча бор такрорлашимизга қарамай, яна айтаверамиз, коронавирус жабрини вилоятда биринчи бўлиб, биз – ёзёвонликлар таътиб кўрдик. Шундай экан бундан буён ҳам карантин қоидаларига тўлиқ ва қатъий амал қилайлик, бу борада ҳамжиҳат бўлайлик!
Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати