Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 7 пользователей Статистика телефон доверия


ЎЗ СОҒЛИГИНГНИ, ЎЗ БОЛАНГНИ, ЎЗ ОИЛАНГНИ ЎЗИНГ АСРА!

×

 2020-07-13 12:05:50    837

Скачать PDF
Печать


Ёзёвон тумани халқ таълими бўлими мудири Фозилжон Юлдашевнинг барча педагог ҳодимлар, мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига

МУРОЖААТИ

Ҳурматли педагог ҳодимлар, азиз ўқувчилар ва ота-оналар!        

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 8 июль кунги видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик  вазиятга тўхталиб ўтди.

       Ушбу видеоселектордаги мурожаатдан келиб чиқиб, юртимизда кузатилаётган эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда оиламиз, фарзандларимиз, ота-оналаримиз ва нуронийларимизга ҳавф туғдираётган бундай хатарли офатга бепарво қараб бўлмайди. Ўзимиз ўз соғлигимизни асрамасак, ўз фарзандимиз, ота-онамиз, қариндошларимизни ҳеч ким асраб бермайди. Ушбу хатарли вазиятдан чиқиб кетишимиз учун, сизлардан огоҳ бўлишингизни, зийрак бўлиб, тартиб-интизом билан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолатда, зарурат туғилмаган тақдирда кўчага чиқмаслик, ўз саломатлигимизга бепарво бўлмаслик, касаллик белгилари кузатилганда ўз вақтида шифокорга муражаат қилиш, заруратсиз оилавий тадбирлар ўтказмаслик, фарзандларимизни кўчада мақсадсиз юрмасликларини олдини олиш, ота-оналардан фарзандларининг кўпроқ билим олишларига  яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишлари учун етарли шароит яратиб беришингизни сўраймиз.

        Бугунги шундай оғир шароитда юртбошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек “Ўз соғлигингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!” деган шиорга тўлиқ амал қилишимиз лозимлигини сизларга яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати