Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 36 пользователей Статистика телефон доверия


ТЕЗКОР ВА ХОЛИСЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИНИНГ БОШ ВАЗИФАСИ

×

 2019-10-29 09:25:19    1141

Скачать PDF
Печать


Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари Қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги ҳамкорлигида “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари” мавзуида семинар ўтказилди.
Семинарда шаҳар-туман ҳокимликлари, бошқарма ва ташкилотларнинг Ахборот хизматлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этдилар.
Семинарни вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи У.Жабборов очди ва олиб борди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари – Ш. Шарофиддинов, Ш. Тўхтабоев Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” ги Қонуни мазмун-моҳияти, мақсад-вазифалари, очиқликни таъминлаш миллий тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақида маъруза қилдилар.
Бошқарма бошлиғи У. Жабборов, 37 та давлат бошқаруви ва ташкилотларда ахборот хизматлари ташкил этилгани ва уларнинг фаолияти аста йўлга қўйилаётганига эътибор қаратди. Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари М. Обидов давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Ахборот хизматларининг бугунги кундаги фаолияти ва уни янада юқори даражага кўтариш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.
Семинарда ахборот хизмати раҳбарларининг вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Маълумки, глобаллашув жараёнида Ахборот хизматлари тезкорлик ва холислик билан ишлашлари талаб этилади. Бунинг учун эса эскича қарашлардан воз кечиш керак бўлади. Барча замон билан ҳамнафас бўлиши, Ахборот хизматлари ҳар жабҳада фаол бўлишлари шартлиги таъкидлаб ўтилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ