Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЖАРАНГЛАДИ, СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ!

×

 2023-05-26 15:45:31    150

PDF yuklash
Chop etish


Инсон ҳаётининг энг унитилмас ва эсда қоларли даври бу мактаб даври. 11 йил давомида мактаб бағрида устозлари ва қадрдон синфдошлари билан ўтган ҳар бир сония бир умрга таътигулик хотиралар бўлиб қолади.
Туман марказидан узоқда жойлашган 32-умумтаълим мактабида “Илмни қадрланг, илмга интилинг!" шиори остида ташкил этилган сўнгги қўнғироқ тадбирида 22 нафар 11-синф, 53 нафар 9-синф битирувчиларни катта ҳаётга кузатилди.
Тадбирни туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очиб,  Президентимизнинг битирувчиларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. 
   2022-2023 ўқув йили давомида ўз касбига садоқат билан хизмат қилган фидоий устозлар ва намунали хулқи ва одоби билан  тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари туман ҳокимининг Ташаккурномалари билан тақдирландилар. 
Битирувчи ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрамга юқори кайфият улашди. Ҳар бир битирувчи ҳаётда ўз ўрнини топишини тилакдошимиз. 
    Маълумот ўрнида:      жорий ўқув йилида туман бўйича 1028 нафар ўғил-қизлар 11-синфни битиришяпти. Уларнинг 85 фоизи олий ўқув юртларига кириш истагини билдиришган. 9-синфни битираётган 2051 нафар ўқувчидан 58.8 фоизи 10-синфда ўқишни давом эттиришмоқчи.         Туманимиздаги барча мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари кўтаринки руҳда ўтди. 
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМИЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ