Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров илғор теримчиларга совғалар топширди

×

 2022-09-14 21:07:54    233

PDF yuklash
Chop etish


 Кеча 13  сентябрда  пахта тайёрлаш пунктларига бир кунда 977 тонна, мавсум  бошидан 3925 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси топширилди.  Пахта йиғим-теримида 7800 нафар теримчилар қатнашяпти. Туманда терим суратини кўтариш имкониятлар катта. 
      Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят сектор раҳбарлари туманимизда бўлиб,  даладаги ҳосилни тезроқ териб топшириш,  терим суратини ошириш бўйича топшириқлар берди.      Вилоят ҳокими сектор раҳбарлари билан бирга  ,, Голд еар" фермер хўжалигидаги 8-терим отряди илғор теримчиларига совғалар топширдилар.       Ўтган куни ёққан ёмғир барчани сергак торттирди. Қуёшли кунлар қадрига етиб,   етиштирилган пахтани тезроқ йиғиб топшириб, режаларни бажарайлик.      Терим пуллари учун салкам 40 миллиард сўм тўланади. Бу жуда катта имконият. Бундай қулай имкониятдан фойдаланиб қолайлик! 
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.