Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Кино режиссёр ва актёрлари туманимизда

×

 2022-05-30 16:32:01    368

PDF yuklash
Chop etish


ДИЛДАН СУҲБАТ

 

Пойтахт  Тошкентдан ташриф буюрган маданият ва санъат намояндалари, кино режиссиёр ва актёрлар туманимиз бўйлаб жойларда аҳоли вакиллари билан учрашмоқдалар.

 

Ана шундай учрашувлардан бири 28-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўзбек кино олами вакиллари билан бўлиб ўтди.

 

Унда иштирок этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, киноактёр Эгамберди Раҳимов ҳамда бизга “Бегона баҳор”, “Жийда гули”  каби сериаллари билан таниш режиссиёр Иброҳимжон Расулов, актриса Гулбаҳор Дадамирзаева Баҳор, Тегирмонбоши МФЙ аҳолиси вакиллари билан учрашиб, дилдан суҳбат қурдилар.

 

Маданият ходимлари ўз сўзларида Президентимизнинг ташаббуслари билан 300 га яқин маданият, санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғибочилари Фарғона вилоятига ташриф буюрганликларини айтишди. Улар ҳар бир туманнинг маҳаллаларида, хонадонларида бўлиш ниятида эканликларини, аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, санъатга қизиққан ёшларга амалий ёрдам беришларини гапиришди.

– Кинода иштирок этиш учун қобиляти етарли ёшлар чекка ҳудудларда ҳам топилади. Лекин уларда пойтахтга бориш имконияти йўқдир. Биз ана шундай ёшларни аниқлаш ва аҳоли вакиллари билан дилдан суҳбат қуриш учун келдик, – дейишди сўзга чиққан санъаткорлар.

 

 

Учрашувда аҳоли вакиллар ижодкорларга ўзлари қизиқтирган саволларини беришиб, жавоб олдилар.

 

Учрашувдан сўнг, йиғилганларга “Бир кунлик куёв” фильми намойиш этилди.

 

Яна бир муҳим жиҳати шоир Ҳамид Олимжон ва унинг рафиқаси шоира Зулфия ҳақидаги “Муҳаббат баҳори” номли кино примераси Фарғона шаҳрида ўтказилиши фарғоналик киномуҳлислари учун янгиликдир.

 

Бундай учрашувлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

Раҳматилло ШОДМОНОВ.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ