Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОНАЛАР ЭҲТИРОМДА

×

 2022-05-20 09:43:26    284

PDF yuklash
Chop etish


Гулистон МФЙда жойлашган 9-ДМТТда “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида таълим муассасаси тарбиячиларининг оналарига эҳтиром кўрсатилди.
Тадбирни 2-сектор раҳбари, туман прокурори Илҳомжон Ходжаев ҳамда туман ДСИ раҳбари Авазбек Ахуновл очиб, ташриф буюрган оналарни байрам билан табрикладилар.
Тадбир давомида болажонлар томонидан миллий куй-қўшиқлар намойиш этилиб, тарбиячилар томонидан икки оғиз ширин сўз ва гулдасталар ўз онажонларига ҳадя этилди.
 Албатта бу ҳолат барчани илҳомлантириб юборди.
Тадбир сўнггида туман мактабгача таълим бўлими мудири Хонзодахон Саримсақова онажонларга ўз тилакларини изҳор этиб, ташкилотчиларга  миннатдорчилик билдирди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ