Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 3 пользователей Статистика телефон доверия


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245/8-моддаларига ўзгартишлар киритилди

×

 2022-01-31 09:13:08    615

Скачать PDF
Печать


Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил 11 январда «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245/8-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун имзоланди.Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни кўриш ваколатлари кенгайтирилди.Киритилган ўзгартиришларга кўра, муқаддам жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига кирган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ваколатларига ўтказилди.Жумладан, МЖтКнинг 43-моддасида назарда тутилган “жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузган тақдирда мазкур ҳуқуқбузарлик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ваколатлари доирасига кириши белгиландиБундан ташқари, 200/2-моддасида назарда тутилган ўзбошимчалик ҳаракатлари натижасида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари бузилса, мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик ҳам Девон ваколатлари доирасига киришлиги назарда тутилган.Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 200/2 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 241/1 — 241/4, 241/6, 241/8, 241/10-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлилиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақлилиги белгилаб қўйилди.

Рахматжон Арапов,

жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.