Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 9 пользователей Статистика телефон доверия


МАЗМУНЛИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

×

 2021-12-17 15:39:32    380

Скачать PDF
Печать


Иш яхши бўлгач, гап ҳам шунга яраша бўлиши табиий. Туман ҳокимининг халққа мурожаати ахборот хизматининг Фейсбук тармоғи орқали тўғридан-тўғри намойиш қилиб борилди. Кузатувчилар кўп бўлди. Ҳатто чет элдаги юртдошларимиз ҳам Ёзёвондаги ўзгаришларга ҳавас қилишди. Сессиядан сўнг журналист ва блогерлар учун ўтказилган матбуот анжуманида блогер Азизбек Болтабоев 2022 йилда Ёшлик маҳалласига мактаб қуриш режалаштирилгани учун миннатдорчилик билдирди. “Ёзёвон овози” телеграмм канали эгаси Музаффар Раҳматов томонидан туман раҳбарига жўяли саволлар берилди. Блогер жамоатчилик назоратини кучайтириш, Олий суднинг учта фермер хўжалиги ерини қайтариш бўйича қарори ижроси, 2-касб-ҳунар мактабини институтга айлантириш, марказий шифохона олдидаги тартибсизликлар бўйича сўровларига Дилшоджон Джалилов жавоб берди. Жавоблар қониқарли бўлгани учун М. Раҳматов миннатдорчилик билдирди. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Муҳаммадрасул Кимсанбоев мактабларда тадбирлар зали қуриш фикрини ўртага ташлади. 16-мактабни мисол келтирди. Ҳоким “Обод маҳалла” дастури аасосида буни амалга ошириш учун таклифни инобатга олди. Хуллас, матбюуот анжумани ишчан ва мазмунли ўтди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ