Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 7 пользователей Статистика телефон доверия


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЁЗЁВОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-12-17 15:38:36    408

Скачать PDF
Печать


Сессияни 1-Навоий сайлов округидан депутат Отабек Эминов очди ва олиб борди.Сессия ишига туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар қатнашдилар.Сессия Президиум аъзолигига Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалилов Дилшлджон, 3-Ҳамза сайлов округидан депутат Мавлуда Мамадалиева сайланишди.Сессия ишида Ёзёвон тумани ҳокими Джалилов Дилшоджон Турсунмуродовичнинг туман Кенгаши олдида 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари бўйича ҳисоботи, шунингдек келгуси йилги режаларига бағишланган “Халққа мурожаати” ўқиб эшиттирилди.Ҳокимнинг халққа мурожаатномаси туман ҳокимлиги ахборот хизматининг фейсбукдаги саҳифаси орқали биринчи бор тўғридан-тўғри(онлайн) намойиш қилиб борилди. Ёзёвон тумани ҳокимлиги телеграм каналида сессия тафсилотлари обуначиларга ҳавола этилди.
Сессияда туман кенгаши депутатлари Баҳодир Юсупов кам таъминланганларга уй-жой бериш тартиби, Исомиддин Шералиев бюджет маблағлари сарфланиши, туман прокурори Илҳомжон Ходжаев 22-ДМТТ биносини реконструкция қилиш, Баҳор МФЙ раиси Маҳфуза Мамажонова “Янги Ўзбекистон” массивида қуриладиган уйлардан кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун кўпроқ ажратиш каби таклиф ва сўровлар билан чиқишди.Туман ҳокими барчага атрофлича жавоблар қайтарди.Сессия жонли, қизиқарли ўтди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ