Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

×

 2021-01-14 15:07:41    584

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг XXI сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни кенгаш раиси, туман ҳокими Й.Бойигитов очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар юзасидан туманда 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятига оид намунавий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ташкил этилган Кенгаш котибиятига мудир тайинлаш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси ҳамда бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Т.Нарбаеванинг маърузасидан келиб чиқиб, кенгаш ҳамда кенгаш доимий комиссиялари томонидан 2021 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида”ги масалалар юзасидан туман кенгаши раиси Й.Бойигитов, доимий комиссия раиси О.Эминов маъруза қилдилар.

Депутатлар томонидан 4-“Дўстлик” сайлов округилдан депутат Саиджамол Собиров халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгаши котибият мудири этиб тасдиқланди.

Маъруза юзасидан бўлган музокараларда депутатлар У.Деҳқонов, А.Мирзакаримов, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Тешабоева сўзга чиқдилар.

Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ