Размер шрифта цвет картина

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Подписка на новости


На сайте сейчас 13 пользователей Статистика телефон доверия


БАРАКА ШУКРОНАЛИКДА

×

 2020-12-15 15:25:04    696

Скачать PDF
Печать


Пандемия даврида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногирони бор хонадонлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келиняпти. Бугундан бошлаб, “Темир дафтар”даги хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиляпти. Сектор раҳбарлари хонадонларда бўлиб, суҳбатлар ўтказишяпти.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Й.Бойигитов Қатортол МФЙдаги хонадонларда бўлди.

Жаҳонгир Азимов:

– Бизни пандемия даврида ёлғизлатиб қўйишмади. Президентимизга раҳмат! Гап озиқ-овқатда ҳам эмас, кўнгилда экан. Ҳаракат қилиб сигир-бузоқли бўлдик. Қизим Гулжахон стол тенниси билан шуғулланиб, мусобақаларда чемпион бўлди. Янги йилни яхши кутиб оляпмиз.

Маҳалладаги Алишер Саидов хонадонида бўлганимизда янги газ плита, кир ювиш машинасига кўзимиз тушди.

– Ёрдамлар учун раҳмат. Бундан буён ўзимиз ҳам астойдил бўламиз.

Ҳа, барака шукроналикда эканлигини бу хонадаонлар мисолида кўрдик.

Ҳудди шунингдек, 2-сектор ҳудуди Баҳор МФЙда ҳам сектор раҳбари А.Ахунов, МФЙ раиси билан биргаликда ногиронлиги бор эҳтиёжманд оилаларни йўқлашди.

Бу берилаётган эътибордан миннатдор бўлган инсонлар дуолар қилиб, Юртбошимизга, туман раҳбарларига ўз тилакларини билдиришди.

Саховат тадбирлари қолган секторларда ҳам маҳалла ва оилани кўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида давом этмоқда.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ