Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Секторлар фаолиятидан

×

 2020-10-15 15:40:54    695

PDF yuklash
Chop etish


НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Иштирхон МФЙ биносида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Й.Бойигитов ҳамда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, подполковник Х.Тошпўлатов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда корхона, ташкилот вакиллари, МФЙ раиси ўринбосарлари, фуқаролар иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида 9 нафар фуқародан 13 та масалада мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, Иштирхон МФЙда яшовчи фуқаро Убайдулло Неъматовнинг Бобур кўчасига симёғоч ўрнатиш, ичимлик суви тармоғи тортиш, Турсунали Туркистоновнинг Навбаҳор кўчасига симёғоч ўрнатиш, ичимлик суви тармоғи, Хабибулло Сотволдиевнинг Ҳамкор кўчасига симёғоч ўрнатиш ва шағаллаштириш, Алимардон Араббоевнинг Янгийўл кўчасидаги электр тармоғини таъмирлаш, Аъзамжон Мирзажаоновнинг Гулшан кўчасига хизмат кўрсатувчи ТПнинг Ёзёвон туман балансига ўтказиш, Элдор Жобировнинг “Омад Файзи” МЧЖ транспортлари туриши учун жой ажратиш тўғрисидаги мурожаатлари тингланди. 

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларда белгиланган масалаларни бартараф этишда аниқ муддат белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Бу мурожаатларнининг бажарилиши туман  ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари томонидан алоҳида назоратга олинди.

И.ТЎРАЕВ,

3-сектор котиби. 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ