Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия
ҒУРУР ВА ФАҲРИМИЗ
2019-11-13 16:04:31 1235
Бугинги кунда ўз эркинлигини қўлга киритган ҳар бир мустақил давлат борки, ўзининг мустақиллигини акс эттирувчи давлат рамзларига эга, албатта. Давлат рамзлари ўша давлат фуқороларининг ғурури ва ифтиҳори хисобланади, мана 28 йилдирки, жонажон Ўзбекистонимизнинг бетакрор рамзлари хам бизнинг ғурур ва фаҳримиз ифодаси бўлиб келмоқда. Айни дамда юртимиз рамзи ҳисобланган давлат байроғини қабул қилинганлигига ҳам 28 йил тўлди. Давлатимиз байроғи 1991 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи узунлиги 250 сантиметрга, кенглиги 125 сантиметрга тенг. Мовий ранг, оқ ранг ва яшил рангли энларнинг кенглиги бир ҳил. Ҳар бир эн 40 сантиметрга тенгдир, байроқнинг ўртасидаги оқ рангли эннинг четларидан кенглиги 2,5 сантиметрга тенг қизил ҳошиялар ўтказилган. Байроғимизнинг юқори қисмидаги мовий рангли эннинг юз томони ва орқа томонидан дастага яқин жойда оқ рангли янги ой ва унинг ёнида ўн иккита оқ рангдаги беш қиррали юлдуз тасвирланган.
Ана шундай такрорланмас сифатларга эга бўлган давлатимиз рамзи, юртимиз осмони узра дойимо ҳилпираб турсин.
Рўзимуҳаммад ХОШИМОВ,
Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари.