Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 8 Users Statistics phone helpline


ХИЗМАТ МАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2020-09-24 15:30:20    681

Download pdf
Print out


Туман ҳокимлигида Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ёшларга оид ягона давлат сиёсатини олиб борувчи давлат бошқарув органи мақомига эга бўлган янги ташкилот — Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари Зулфия Тешабоева мамлакатимизда ёшларга оид сиёсатнинг устуворлиги боис 30 июнь Ёшлар куни деб белгилангани, фидойи ёшларни рағбатлантириш учун “Мард ўғлон” давлат мукофоти ва “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилгани, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни рағбатлантириш мақсадида “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисида фармон қабул қлингани тўғрсида гапириб, янги ташкилот ишларига омад тилади.

Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев сўзга чиқиб агентликнинг вазифалари тўғрисида тушунча берди. Бошқарма бошлиғи агентликнинг туман бўлимига ёшлар иттифоқи туман кенгашига раис бўлган Умиджон Деҳқонов муносиб топилганини йиғилганларга маълум қилиб, агентликнинг туман раҳбари ишларига омад тилади.

Тадбир ниҳоясида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғофуржон Эргашев янги ташкилот раҳбарига “Нексия-3” хизмат машинасининг калитини топширди.

И. КАРИМОВ,

Р. ШОДМОНОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ