Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 7 Users Statistics phone helpline


ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ

×

 2020-08-31 16:23:46    750

Download pdf
Print out


Ёзёвон тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами арафасида ўз биносига эга бўлди.

Маъмурий бино очилиш тантаналари тафсилоти аввалида соҳа вакиллари ҳақида икки оғиз. Айтиш мумкинки, ер тузиш ва кадастр соҳасида Ёзёвонда ўзига ҳос мактаб яралган. Тўйчибой Камолиддинов, Икромжон Шералиев, Раҳмонберди Машарипов нафақат туман, балки вилоятдаги кўплаб соҳа вакилларининг устози ҳисобланади.

Муҳаммаддовуд Дадажонов, Носиржон Абдураззақов, Абдуҳошим Миллабоев, Рустамжон Асқаров эса 25-30 йилдан буён шу соҳада хизмат қилишиб, ёшларга устозлик қилишяпти.

“Ер тузиш” азалдан, “кадастр” сўзи истеъмолга кирганига 25 йиллар бўляпти. Демак 25 йил давомида энди бўлим ўз биносига эга бўлди.

Буюк Ипак йўли устида қурилган кўркам бино очилишига туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, вилоят ер тузиш ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи, мутахассислари, меҳмонлар ҳозир бўлдилар.

–Ер – битмас-туганмас ҳазина, лекин унинг ҳисоби бор. Ҳудди ана шу ҳисобни кадастр бўлими олиб боради, – деди туман ҳокими Й.Бойигитов. – Шунинг учун ҳам бу бўлим қишлоқ хўжалигида ўз ўрни бор. Мана бугун ер тузувчиларимизга қўшалоқ байрам бўлди. Барча-барчаларингизни қўшалоқ байрам билан табриклайман.

–Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бўлим биносининг фойдаланишга топширилишининг рамзий маъноси бор, – деди вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Н.Машрабов. – Туман ҳокимлиги ёрдами билан бино тўққиз ойда қуриб битказилди.

Шундан сўнг қурувчиларга тўн кийдирилиб, раҳмат айтилди.

Рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар ва мезбонлар бино билан танишдилар.

–Бир йилда меҳмонхона хизмати учун 56 миллион сўм сарфлабмиз, –дейди бошқарма бошлиғи. – Шунинг учун бино лойиҳасига меҳмонлар учун хоналар қурилди. Биринчи қаватда ошхона. Ҳуллас ишлаш учун шароит яратилди.

Хона ва каридорлар ўзига ҳос дизайн билан безатилиши ҳам кишини ўзига тортади.

“Водий гавҳари” МЧЖ қурувчилари томонидан 2 млрд. 200 млн. сўм сарфланиб, қад ростлаган бу бино Ёзёвон чиройига чирой қўшди.

Кўплар қатори тилагимиз, бино халқимизга кўп ва ҳўп хизмат қилсин!

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ