Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 33 Users Statistics phone helpline


ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛЯПТИ

×

 2020-08-12 16:38:21    762

Download pdf
Print out


Илгари хабар берганимиздек, туманимизда Президент Фармони ва ҳукумат қарорига мувофиқ, бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиш ишлари давом этмоқда. 

Карантин даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган "темир дафтар"га киритилган оилалар рўйхатини шакллантиришда ҳалоллик ва одиллик принципларига амал қилинганлиги диққатга сазовордир.   

2-сектор раҳбари, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Илҳомжон Ходжаев бошчилигида Такалик, Қорасоқол МФЙларда фуқароларга бир марталик ёрдам пуллари тарқатилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, банк, молия, МФЙ мутасаддилари иштирокидаги бу тадбирларда ёрдам пуллари ўз эгаларига топшириляпти.

Такалик МФЙда 20 та оиланинг 63 нафар аъзосига, Қорасоқолда 8 та оиланинг 38 нафар аъзосига жами 22 миллион 220 минг сўм бир марталик ёрдам пуллари берилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ