Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҒОЛИБЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!

×

 2020-05-25 10:04:25    888

PDF yuklash
Chop etish


Пандемик вазият даврида ўқувчи-талабалар ҳамда уларнинг ота-оналарининг бўш вақтларини янада мазмунли ўтказиш, оилаларда китобхонлик муҳитини уйғотиш, ёшларимизни мумтоз адабиёт вакиллари ижоди билан яқиндан таништириш, она тилига бўлган муҳаббатини янада кучайтириш ва ёзма нутқ маданиятини ошириш ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг 2020 йил 8 апрелдаги 119-Ф сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ёзёвон тумани ҳокимининг 2020 йил 17 апрелдаги 56-сонли Фармойиши чиқарилган. Ушбу фармойиш талабларига асосан тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Она тили-миллат ғурури” иншолар танлови, “Китобхонлик ойлиги” доирасида, ўқувчилар учун “Китобхон ўқувчи” ва “Мумтоз ғазаллар билимдони” ҳамда уларнинг ота-оналари учун “Китобхон ота” ва “Китобхон она” кўрик-танловларининг туман босқичи “Онлайн” тарзда, жорий йилнинг 10 апрель кунидан 10 май кунига қадар, бир ой мобайнида ўтказилди.

Танловнинг вилоят босқичида фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган 21 нафар мактаб ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари тақдирланди.

ЁЗЁВОН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ