Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ МИНГЧИНОРГА КЕЛДИ

×

 2019-12-05 14:41:19    1079

PDF yuklash
Chop etish


Шундай пайтлар бўлганки, фуқаролар прокуратура эшигини тагида қабулга кира олмай соатлаб эмас, кунлаб, йиллаб сарғайиб туришган. Энди замонлар ўзгарди.

Президентимиз таъкидлаганидек давлат идоралари фуқароларга хизмат қилишга ўтяпти. Президент маслахатчилари, Бош прокурор, вазирлар жойларда бўлиб, оддий фуқаролар билан учрашмоқдалар. Жумладан вилоят миқёсидаги раҳбарлар ҳам.

4 декабрь куни вилоят прокурори, адлия катта маслаҳатчиси Улуғбек Қосимов Юқори МФЙдаги Мингчинор маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Мингчинор маҳалласи бир чети Тошлоқ, бошқа томони Қўштепа туманлари билан туташ.

Сайёр қабулда вилоят прокурори Президентимиз олиб бораётган халқчил сиёсатга тўхталиб, учрашувга келганини таъкидлади.

Меҳнат фахрийси Муҳаммаджон Давронов Қорасоқол зиёратгоҳига нафақат вилоятимиз, бошқа вилоятлардан зиёратчилар келишини, йўлни нобоп эканлигини айтиб, шағал тўктиришни айтди.

Сўров шу куниёқ бажарилди.

Сайёр қабулда мактабгача таълим ташкилоти иссиғлиги тизими ҳақида сўровга, туман ҳокими Й.Бойигитов вилоят ҳокимлиги томонидан мукофот тариқасида ажратилган маблағ ҳисобидан 11 та МТТ ва 10 та мактабда реконструкция, капитал таъмирлаш ўтказилишини айтди.

Банк кредити бўйича сўровга, халқ банки мутасаддиларига топшириқ берилди.

Вилоят прокурори маҳалладаги ўзгаришлар, яқинлашаётган муҳим сиёсий жараён сайловларга тўхталди.

–Мана, сайловларга саноқли кунлар қолди. Бундан буён бу ерда кўтарилган йўл, мактаб, боғча таъмири каби масалалар билан депутатлар шуғулланди. Шундай экан, сайловда муносиб номзодга овоз беринглар, – деди.

Вилоят прокурори тумандаги сайлов участкалари фаолияти билан ҳам танишди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ