Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 5 Users Statistics phone helpline


ЯНГИ УЙЛАР МУБОРАК!

×

 2019-12-04 15:36:31    1076

Download pdf
Print out


 Чиройли безатилган янги уйлар олдида ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокими Й.Бойигитов,  вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Қосимова, тумандаги тўртта сектор раҳбарлари, вилоят ва туман ташкилотлари вакиллари янги уйлар соҳиб ва соҳибаларини муборакбод этдилар.

—Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликдан жуда миннатдорман,— дейди янги уй соҳибаси Ҳаётхон Усмонова. —Конституциямиз байрами арафасида менга имтиёзли тарзда берилган уч хонали, етарли шароитлар яратилган уй нафақат менинг, ота-онамнинг ҳам қувончига қувонч қўшди. Бунинг учун аввало давлатимиз раҳбарига, қолаверса, барча раҳбарларга, қурувчиларга, барча-барчага раҳмат.

 Шу куни ушбу хонадонларда байрам дастурхонлари ёзилиб, қўни-қўшни, яқинлар иштирокида шукроналик маросимлари ўтказилди.

         ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ