Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЯШИЛ ЖАМОАТ ПАРКИ САЙЛГОҲГА АЙЛАНАДИ

×

 2023-05-02 16:23:27    181

PDF yuklash
Chop etish


Хонобод МФЙ ҳудудидаги «Яшил жамоат парки» да туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошчилигида ўтказилган йиғилишда туман ИИБ раҳбари Дониёр Раҳмонов ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари, ижтимоий соҳа вакиллари иштирок этди.
    Туман раҳбари асосий масала сифатида  катта маблағ эвазига бунёд этилган, бутун вилоятга намуна қилиб кўрсатилган «Яшил жамоат парки» аҳолига хизмат кўрсатиши,  кўнгилочар тадбирлар ташкилланишига эътибор қаратди.        --Аҳоли вакиллари,  айниқса ёшлар бўш вақтларини  шу ерда оилавий ўтказиши лозим,-деди ҳоким.  -Бунинг учун режа жадвал асосида иш ташкил қилиниши керак.
    Кун тартибидаги  масала бўйича “Марказий Фарғонаʼ газетаси бош муҳаррири Азимжон Худойқулов вилоят телеведениеси билан ҳамкорликда «Ўзбегим» телелойиҳасини ёзёвонлик ижодкорлар иштирокида ҳамда  ,,Ёзёвон" китоби тақдимотини ўтказиш таклифини берди.
Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар бўлими раҳбари Саидахон Усмонова 15 май- Оила кунини намунали тарзда байрамона қилиб ташкиллашни айтди.
Туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Хонзодахон Саримсақова  мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида «Иқтидорли-истедодли болажон» кўрик-танловини байрамона ташкиллаш бўйича ўз таклифини айтди. 
  Шу билан бирга барча ташкилот ва корхона раҳбарлари томонидан режа-жадвал тузилиб, байрамларга тез кунларда старт бериладиган бўлди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ