Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"ЯШИЛ МАКОН" АКЦИЯСИ

×

 2023-03-11 14:42:11    206

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз ташаббуси билан бошланган  ,, Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш қизғин кетяпти.
Ёзёвон савдо мажмуасида ,, Яшил макон" умуммиллий,   ,, Яшил йиллик"  лойиҳалари доирасида акция ўтказилди.  Акцияда иқтисодиёт, қурилиш, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги мажмуаларига кирувчи корхона ташкилотлар, маҳаллалар иштирок этдилар. 
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари кўчатлар кўргазмасини кўздан кечирдилар. Кўргазмада кўчатлар савдоси ҳам ташкил этилди. 
    Акция давомида  20 минг тупдан зиёд мевали-манзарали дарахт кўчатлари тақдим қилинди. Биргина фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 10 минг туп мевали дарахт еўчатлари олиб келинди.
 Мутасадди раҳбарлар кўчатлар билан ўзларига бириктирилган ҳудудларда ишни ташкиллаш учун йўл олдилар. 
 

 Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.