Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЭЪЛОН

×

 2022-08-05 10:53:35    311

PDF yuklash
Chop etish


УРУҒЛИК ПАХТА, ҒАЛЛА, САБЗАВОТ, ПОЛИЗ, МОЙЛИ, ДУККАКЛИ ВА БОШҚА ЭКИНЛАР УРУҒЧИЛИГИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ СУБЪЕКТЛАР РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


 2022 йилнинг 5 август куни Ёзёвон тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2023 йил ғалла ҳосилидан навдорлик сифат кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб берадиган бошоқли дон уруғлари етиштириш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарини тўғри танлаб олиш мақсадида тендер танлови бўлиб ўтади.Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусҳада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 5 август кунига қадар тақдим қилишлари сўралади.
1. Тендер комиссияси номига ариза.
2. Ф/х номидан тилхат. 

3. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси. (Ер майдонларининг тупроқ унумдорлиги (балл бонитети) ҳамда сўнги 3 йил ичида пахта ва ғалла ҳосилдорлигининг ўртача кўрсаткичи тўғрисида маълумотнома.)
4. Ирригация бўлими маълумотномаси (ер майдонларининг сув таъминоти билан таъминланганлиги).
5. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимидан маълумотнома (сўнги 3 йил ичида пахта ва ғалла майдонлари касалликларга чалинганлиги, зараркунандалар билан зарарланганлиги, бегона ўтлар тарқалганлиги тўғрисида). 6. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маълумотномаси(талабгорнинг маълумоти, мутахассиси ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги умумий иш стажи тўғрисида).
7. Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар).
8. Ўзагроинспекцияси туман бўлими томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси.
Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йилнинг 4 август куни 18:00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотлар учун: 90-533-33-93 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

ТУМАН ТЕНДЕР КОМИССИЯСИ.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ