Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЧЕМПИОНАТ ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАНДИ

×

 2021-06-17 17:33:49    510

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвонда футболнинг ўзига ҳос мактаби бор. Бу мактабда тарбияланиб, ҳозирда мамлакатимизнинг гранд жамоаларида тўп сураётган Аброр Исмоилов, Абдужамол Исроилов ва кўплаб футболчилар Ёзёвонни элга танитяпти.Футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги – иккинчи лига мусобақаларига старт берилди. Шаҳбозбек Абдураҳмонов бош мураббийлигидаги “Ёзёвон лочинлари” жамоаси Фарғона футбол маҳорат мактаби жамоасини қабул қилди.Учрашув аввалида чемпионатнинг очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлди. Ёзёвон тумани ҳокими ўринбосари Дилмурод Бекмирзаев, меҳнат фахрийси Қодирали Рустамов, клуб таъсисчиси Дилмурод Эргашев сўзга чиқишиб, футбол байрами билан спортчи ва ишқибозларни қутлашди.Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси остида жамоа сардорлари ташкилот байроғини кўтардилар.Ўйин шиддат билан бошланди. Лочинлар ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ ҳужумга зўр беришди. Бу ўз натижасини берди. Санжарбек Турсуновнинг чиройли голи, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дастлабки минутларида мезбон жамоа дарбозасига пенльти белгиланди. Хасанбой Эргашев ҳисобни тенглаштирди.Ўйин сурати сусаймади. Кетма-кет ҳужум, ишқибозлар олқиши лочинларга қувват бағишлади.Меҳмонлар ҳимоячиси ҳужумчимизни жарима майдони ичида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Мақсадбек Ибрагимов зарбани аниқ бажарди. Ҳисоб 2:1. “Ёзёвон лочинлари” муҳим 3 очкони қўлга киритди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ