Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 4 Users Statistics phone helpline


ТУШУНТИРИШ МУАММОГА ЕЧИМ ЭМАС

×

 2021-04-15 16:37:14    527

Download pdf
Print out


Олтинчи чақриқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги XXVIII сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман Кенгаши раиси Д.Джалилов очди ва олиб борди.

Сессияда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессия котиблигига 19-Паст маҳалла сайлов округидан депутат Ҳумоюн Аҳмаджонов сайланди.

Сессияда Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалиловнинг “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ахбороти тингланди.

–Тадбиркорлардан тушаётган мурожаатларнинг аксариятига “тушунтирилди”, деб жавоб бериляпти, – деди туман ҳокими ўз маърузасида. – Тушунтириш – бу мурожаатга ечим эмас. Бундан буён ҳар бир мурожаатга ечим топиб, тадбиркорга дўст бўлиш керак.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутат И.Шералиев ўз мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек Ёзёвон тумани суди раиси Раҳмат Арапов 2021 йил I чорагидаги суд фаолияти юзасидан, Марғилон туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди раиси Ҳамдам Ҳошимов маъруза қилдилар.

Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ