Font size Colour Picture

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

News subscription


On the site now 7 Users Statistics phone helpline


ЭНГ ЧИРОЙЛИ НУТҚ СОҲИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2020-12-26 11:24:14    657

Download pdf
Print out


Тасдиқланган режа асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сонли фармони ижроси юзасидан туман ҳокимлиги томонидан 2020 йил 25 декабрь куни 28-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари ўртасида “Энг чиройли нутқ эгаси” кўрик-танлови ўтказилди. Танловга вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова ва Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Ф.Мамажоновлар ташриф буюриб, танлов иштирокчиларини табрикладилар.

Тадбир маданият бўлими ходимлари ижросидаги куй-қўшиқларга бой ва дўстона тортишувлар билан ўтди. Кўрик-танловда 28-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилшоджон Масобиров 1-ўринни, 16-мактаб ўқитувчиси Моҳидилхон  Низомова 2-ўринни ва 3-ўринни 7-мактабнинг ўқитувчиси Мадинахон Эргашевалар эгалладилар. Тадбир якунида барча фаол иштирок этган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирилди ва  ғолибларга туман ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Наргиза ОБИДОВА,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ