Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИШЧИ ГУРУҲ МАКТАБЛАРДА
2020-09-07 10:35:13 678
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 августь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўз ҳудудидаги эпидемиологик вазият ва шароитдан келиб чиқиб, мактаблар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тегишли қарорларни қабул қилиш тавсия этилди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, туманимизда ҳам мактабларни янги ўқув йилига тайёргарлигини ўрганиш бўйича сектор раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, ишчи гуруҳлар томонидан муаммолар аниқланиб жойида бартараф этиб борилмоқда.
Тумандаги 2-мактабда ишчи гуруҳ аъзолари янги ўқув йилига тайёргарлик билан танишдилар.