Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман кенгаши сессияси

×

 2020-08-28 16:17:00    746

PDF yuklash
Chop etish


ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИ УЛУҒ

VI чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхонаси, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияга “3-Ҳамза” сайлов округидан депутат Мавлудахон Мамадалиева котиблик қилди.

Кун тартибидаги “Туман секторларида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисида” сектор раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

–Жорий йил 20 август куни муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб, туманда камбағал аҳоли қатламидаги ишсиз аёллар ва ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва бандлигини таъминлаш бўйича ҳар бир ҳолатни бирма-бир таҳлил қилган ҳолда, амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олдик, –дейди ўз ахборотида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Й.Бойигитов.

–Бугун ҳудудимизда ёшлар ва аёллар муаммоларини чуқур таҳлил қилиш ва самарали ҳал этиш кун тартибидаги энг асосий масалалардан бири бўлиб қоляпти. Мақсадимиз – инсон қадр-қимматини жойига қўйиш.

Ёзёвон тумани бўйича жами 2 161 та оилалар вакиллари (шундан оила аъзолари 9 487 нафар) рўйхати электрон база ва темир дафтарга киритилган бўлиб, булар ўта муҳтож оилалар 57 та (4,9%), муҳтож оилалар 628 та (54,0%), вақтинча муҳтож оилалар 477 та (41,3%)ни ташкил этади. Электрон база бўйича 1647 та оилаларнинг 1 739 нафар аъзолари ишга жойлаштирлган. Эҳтиёжманд оилалар аъзоларига 1066 та 875 млн 910 минг 620 сўм миқдорида саховат, кўмак ёрдамлари кўрсатилди. 

Туманида “темир дафтар”га киритилган 510 та оилаларга Қурбон Ҳайити арафасида республика бюджетидан ажратилган 255 млн.сўм моддий ёрдам пуллари етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармони ижросини бўйича “темир дафтар” га киритилган 2161 та оилалардан 636 та оилаларни 636 нафар (жами 2785) аъзоларини бандлигини таъминлаш орқали ўз аризалари асосида, 510 та оилаларни 1918 нафар аъзоларни моддий ёрдам олганлиги сабабли эҳтиёжмандлар ҳисобидан чиқарилиши ҳисобига “темир дафтар”да қолаётган 949 та оилаларнинг 4134 нафар аъзоларига республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига жон бошига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари бериш бўйича рўйхатлари шакиллантирилди. Шунингдек янги “темир дафтар”га киритиш бўйича 688 та оилаларнинг 2983 нафар аъзолари рўйхатлари шакиллантирилиб, жами 1639 та оилаларнинг 7117 нафар аъзоларига 1 млрд 565 млн сўм маблағлар тарқатилди.

Муҳтарам Президентимиз томонларидан халқимизни шундай оғир кунларида моддий қуллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган одилона сиёсатларини тўғри тушунмаган ҳолда ўз вазифасига жиддий ёндошмасдан, сусткашликка йўл қўйиб келаётган раҳбарларимиз ҳам афсуски, йўқ эмас.

“Темир дафтар” шакиллантиришда жуда кўп хато ва камчиликлар борлиги, оилаларни танлашда кўр-кўрона ёндошилганлиги, озиқ-овқат ва моддий ёрдам маблағлари тарқатишда аниқ бўлиб қолди.

Жумладан, Қурбон Ҳайити муносабати билан берилган (500 минг сўм) моддий ёрдамлар тарқатиш жараёнида Беруний маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2 та оила (МФЙ тавсия қилган рўйхатдаги) маблағ олишга нолойиқ, деб топилиб, жараённи ўзида бошқа оилага алмаштирилган.

Бундан ташқари тумандаги секторлар кесимидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан 220 минг сўмдан моддий ёрдам олиш учун дастлаб 1 639 та оилаларнинг 7 152 нафар аъзолари рўйхатлар шакиллантирилган бўлиб, 1 млрд 573 млн 440 минг берилиши режалаштирилиб, барча ҳисоб-китоблар қилинган.

Бироқ, ушбу маблағларни тарқатиш жараёнида, 1-сектор ҳудуди бўйича Беруний, Иттифоқ, Қатортол маҳалла фуқаролари йиғинлари томонидан оила аъзолари сони 1 нафардан кўп киритилган бўлиб, натижада 660 минг сўм маблағлар тўланмай қолишига сабаб бўлди.

2-сектор бўйича Сойбўйи МФЙда 1 нафар, Такалик МФЙда 2 нафар кўп, Юқори сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғинида эса 3 нафар оила аъозолари кам киритилган. Сектор бўйича ажратилган маблағлар баланс берган бўлсада оила аъзолари нотўғри кўрсатилган.

3-сектор бўйича Тараққиёт МФЙда 1 нафар, Чўлигулистон МФЙда 3 нафар, Дўстлик МФЙда 3 нафар, Порлоқ МФЙда 3 нафар ҳамда энг кўпи Иштирхон МФЙда 11 нафар оила аъзолари кўп кўрсатилиб, аслида ушбу фуқаролар яшамаслиги аниқланиши натижасида 4 млн 620 минг сўм маблағлар тўланмай қолдирилган.

4-сектор бўйича Тегирмонбоши МФЙда 1 нафар, Сувлиариқ МФЙда 1 нафар кўп кўрсатилиши ҳамда Наврўз МФЙда 1 та оила такрор ёзилиши натижасида 10 нафар фуқароларга жами 2 млн. 420 минг сўм маблағлар тўланмай қолдирилган.

Ушбу рўйхатларни нотўғри киритилганлиги натижасида, жами 35 нафар фуқароларга 7 млн. 700 минг сўм маблағ берилмай қайтарилганлиги, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг ўз ишларига қанчалик маъсулият билан ёндошаётганликларини кўрсатиб берди.

“Темир дафтар” шакиллантирилши, маблағлар тарқатилиши учун рўйхатлар шакллантиришда сектор котиблари томонидан ҳам етарли ишлар ташкил қилинмаган. Айниқса 4-сектор маъсуллари томонидан олиб борилаётган ишлар, туман ҳокимлигидан берилган топшириқларни ижроси умуман талабга жавоб бермайди. Секторлар котиблари томонидан топшириқлар ўз вақтида сифатли бажарилмаганлиги, туман раҳбарларига вилоят ва республика раҳбарлари томонидан жиддий эътирозлар берилишига олиб келмоқда.

Сектор раҳбарлари томонидан сектор аъзолари ва котиблари фаолиятини керак бўлса интизомий қаттиқ чораларни кўриш орқали жонлантириш керак, деб ҳисоблайман. 

Юқоридаги кўрсатиб ўтилган камчиликлар такрорланмаслиги, маблағлар ўз эгасига етиб боришида ҳурматли сиз депутатлар ҳам фаол бўлишингизни, ҳар бир оилани таҳлил қилиб жамоатчилик билан бирга “темир дафтар”дан чиқариш ёки киритиш масалаларни кўриб чиқиш зарур.

Ёзёвон туманида 2020 йил 1 апрель ҳолатига, жами 1582 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритган бўлиб, шундан 550 та юридик субъект ҳисобланади. Пандемия даврида карантин туфайли

271 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятини вақтинча тўхтатган.

(147 та юридик корхоналар) Кўрсатилган амалий ёрдамлар, карантин қоидаларини юмшатилиши натижасида, 2020 йил 15 августь ҳолатига 249 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятини босқичма-босқич тиклашга эришилди. (133 та юридик корхоналар) Ҳозирда 22 та тадбиркорлик субъектлари ўрганиб чиқилиб, фаолиятини тиклаш чоралари кўрилмоқда. (16 та юридик корхона).

Туманидаги жами 535 та ЯТТ солиқ имтиёзи олиши ҳисобига 357,9 млн. сўм ижтимоий солиқлар кечиктирилди. 335 та сув солиғи тўловчиларига жами 11 млрд. 937 млн. сўм солиқ ҳисобланган бўлиб, солиқ ставкаларининг 50%га камайтирилиши ҳисобига 5 млрд. 968 млн. сўм имтиёз қўлланилиши, 21831 нафар мол-мулк ва ер солиғи тўловчи фуқароларнинг 2 млрд. 960 млн. сўм солиқ тўловлари муддати узайтирилиши каби имтиёзлар қўлланилди. Шу билан бирга 29 та тадбиркорлик субъектларини 18,5 млн. сўм мол-мулк солиғига ва 82,1 млн. сўм ер солиғига, жами 97,9 млн. сўмлик солиқларига фоизсиз кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли ва 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли фармонларига асосан, фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган 29 та кичик тадбиркорлик субъектларининг 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган 18,5 млн. сўм мол-мулк солиғи ва 82,1 млн. сўм ер солиғи жами 97,9 млн. сўм солиқлар ҳамда, 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарима суммаларини ҳисобдан чиқарилди.

Бундан ташкари, 318 та микрофирма ва кичик корхоналарнинг банк ҳисоб варақларида 790,4 млн. сўмлик солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича инкассо топшириқномалари тижорат банкларидан чақиртириб олинди.

Туманда 2020 йилнинг ўтган 6 ойи давомида барча йўналишлар бўйича, жами 2 минг 500 нафардан ортиқ фуқароларни бандлиги таъминланди.

Ёзёвон туманида жами 54 минг 100 нафар аёллар истиқомат қилади. Ушбу аёлларни 1 минг 264 нафари ишсиз ҳисобланиб, ўтган 6 ой давомида 950 нафарини бандлиги таъминланди.

Туманимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 25 минг 692 нафарни ташкил этади. Жами, 1 минг 539 нафар ёшлар ишсиз ҳисобланиб, ўтган давр мобайнида 1 минг 377 нафар ёшларни бандлиги таъминланди. Шунингдек, ёшларни меҳнатга ўргатиш ҳамда реал даромадларини ошириш мақсадида 256 гектар майдонда чорвачилик, боғдорчилик, полизчилик ҳамда балиқчилик йўналишларида ижара асосида фойдаланишлари учун 720 нафар ёшларга ажратиб берилди. Шунингдек, “Ҳар бир ёшга бир гектар” дастури доирасида 114 гектар ғалладан бўшаган майдонлардан 145 нафар ёшларимизга беғараз вақтинча фойдаланишлари учун бириктириб берилди. Ҳозирда Янгибўстон МФЙдан 10 гектар ер майдонда кооперация усулида иссиқхона ташкил этиш учун ёшларга 2 сотиҳдан ажратиб бериш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, тумандаги 39 та умумий ўрта таълим мактабни 2019-2020 ўқув йилида жами 1 450 нафар ўқувчилар битирган бўлиб, ҳозирда ушбу ўқувчилардан 45 нафари иш билан таъминланган. 94 нафари ишга жойлаштириш жараёнида. 1 295 нафар олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш учун ҳужжатлар топширган.

Шу билан биргаликда туманимиздаги 2020 йилда умумтаълим мактабларини битираётган 103 нафар ўқувчи ёшларимизни оилаларига даромад олиб киришлари, қисқа қилиб айтганда ўзини-ўзи банд қилишлари мақсадида тумандаги фермер хўжаликлари томонидан, ғалладан бўшаган майдонлардан 31 гектари тайёр ҳолга келтириб, экинлар экилган ҳолда фойдаланишлари учун ажратиб берилди.

Бандлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 ярим йилликда жами 88 нафар фуқароларга 183 млн. сўм аҳоли томорқаларини ривожлантириш учун, ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш йўналишига 24.5 млн. сўм, жамоат ишларига 676.2 млн. сўм маблағлар сарфланди.

Шунингдек, сессияда туман прокурори, 2-сектор раҳбари И.Ходжаев, ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Х.Тошпўлатов, ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Ахунов ахборотлари ҳам тингланди.

“Темир дафтар” шакллантиришда, оилаларни танлашда, моддий ёрдам тарқатишдаги хато-камчиликлар МФЙ раислари, ўша ҳудудлардан сайланган депутатлар иштирокида таҳлил қилинди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан тегишлича қарор қабул қилинди. (Қарор ҳақида батафсил ёритамиз).

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ