Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Давра суҳбати

×

 2020-08-25 17:31:39    743

PDF yuklash
Chop etish


ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАДБИР

Тадбирокрлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Ёзёвон тумани Кенгаши, туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёзёвон туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, туман Давлат хизматлари маркази ва туман Кенгаши депутатлари иштирокида Давлат хизматлари марказида “Пандемия даврида тадбиркорлар ва ахолига яратилаётган имтиёзлар” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг пандемия даврида тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ва аҳолининг ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришларнинг бугунги ҳолати, муаммолари ва соҳани ривожлартириш истиқболалрига бағишлаб ўтказилган мажлислардаги маърузаларида маъсул ташкилотлар олдига қўйилган вазифалар ва уларни бажаришга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишни, ушбу соҳадаги хукумат томонидан ишлаб чиқилаётган қонунларни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш мақсадида тегишли ташкилотлар ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш вазифалари қўйилган эди.

Давра суҳбати давомида  Давлатимиз раҳбари томонидан пандемия даврида тадбиркорларга берилаётган имтиёзларни тадбиркорлик субъектларига етказиш хусусида сўз борди.

Туман адлия бўлим бошлиғи Зуҳриддин Бўтабоев пандемия даврида тадбиркорлар ва аҳолига берилган солиқ имтиёзлари, бугунги кунда тадбиркорларга яратилаётган енгиликлар ҳақида сўзлади.

Туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи Феруза Йўлдошеванинг эътироф этишича, бугунги кунда онлайн тарзда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишнинг йўлга қўйилганлиги ҳам яхши самара бермоқда.

Тадбирда туман Кенгаши депутатлари И.Шералиев ва М.Иномов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Партиянинг асосий электорати бўлган тадбиркорларни ҳамиша қўллаб-қувватлаши таъкидланди.

Бобуржон КОМИЛОВ,

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон ЛиДеП туман кенгаши раиси ўринбосари – аппарат раҳбари.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ