Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МУРОЖАТНОМА

×

 2020-08-20 12:33:54    837

PDF yuklash
Chop etish


"Карантин тартибларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этилишлари зарурлиги, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ўз вақтида ва сифатли кўрсатишни ташкил этиш масалалари юзасидан" 

Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 12 август куни ўтказилган видеоселектор йигилишида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чораларини кўриш белгиланди.

Мазкур жараёнда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг фаол иштирок этиши, жумладан, фуқароларнинг соғлигини сақлаш масалаларини ўзлари сайланган ҳудудда кенг тарғибот ва ташвиқот қилиш ҳамда назоратини ташкил этиш тавсия этилди.

Туманимизнинг 110 минг аҳолисига 201 ўрин – жойга эга бўлган туман марказий шифохонаси, шундан  20 – ўрин-жой хўжалик ҳисобидаги бўлим, 1 сменада 1026 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга булган 7 та амбулатория –поликлиника муассасалари, (4 та ҚОП , 2 та КВП, КТМП ), туман ДСЭНМ, 1 та тез тиббий ёрдам бўлими, 10 – бригада, шундан 1 – та ихтисослаштирилган реанимацион бригада тиббий хизмат кўрсатмокда. Тиббиёт бирлашмада 2020 йилни 1 август ҳолатига 3 дона ИВЛ, СИПАП 3 дона, 19 та функционал кроват, 4 та  кўчма рентген, 1 та  флюрогарифия аппарати, 1 та стационар рентген аппарати, 76 та пульсоксиметр, 10 дона кислород концентратори, 2 та УЗИ,  5 та ЭКГ апаратлари мавжуд

Ушбу муассасаларда 113 та врач, 868 та ўрта тиббиёт ходимлари ва бошка ходимлар хизмат қилмокдалар.Тиббиёт бирлашма муассасаларида бир йил давомида 6396 нафар фуқаролар стационар шароитда даволанади 

Туманда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш, ҳудудда эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш, гумонланувчиларни назорат қилиш борасида туман ҳокимлиги, сектор рахбарлари билан ҳамкорликда юқумли касалликлар бўлимини таъмирлаш ва кислород билан таъминлаш мақсадида 11 та нуктага 42 млн. сўмлик смета ҳаражатлари тузилиб, ишлар якунига етказилди. 68 та нуқта Фарғона газ филиали томонидан тармоғи тортилиб, юқумли касалликлар бўлими 79 та кислород нуқталари билан таъминланди.

Юқумли касалликлар бўлимида 80 ўрин-жой тайёрланди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ажратилган 1 та (ИВЛ) сунъий автоматик нафас бериш аппарати, 3 дона СИПАП аппарати, 1 дона отсос, 6 та кислород концентратори юқумли касалликлар провизор бўлимига ўрнатилди.

Тиббиёт бирлашмасига туман ҳокимининг фармойиши асосида 277.5 миллион сўм маблағ ажратилиб, 90 млн. сўмлик коранавирус касаллигига қарши дори-дармон ва тиббий буюмлар, 127 млн сўмлик 50 ўрин-жойга кроват, тумбочка ва чойшаблар, 60 млн. сўмлик бир марталик уст–бошларга олиб берилди.

Бундан ташқари пандемия давридан тиббиёт ходимларининг коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш учун бир ва кўп марталик ҳимоя кийимлари харид қилинди.

Ходимларни ҳимоясини таъминлаш учун

250 комплект ҳимоя уст-бош кийими,

100 дона кўп марталик комбенизон, 

6000 дона бир марталик комбенизон сотиб олинди,

15000 дона тиббий ниқоб сотиб олинди.   

Дезинфекция ишлари учун.

автомакс 60 дона,

респиратор -70 дона,

тиббий қўлқоп 80200-дона олинди.

дезинфекцияловчи моддалар-5000кг олинди..

2020 йил 16 мартдан буён  3052 нафар туманимизга чет элдан, эпидвазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари тиббиёт ходимлари томонидан назоратга олинди. Улардан 3023 нафарида коронавирус клиник белгилари кузатилмагани ва таҳлил намуналари натижаси манфий чиққани сабабли назоратдан чиқарилди.

Бугунга қадар юқумли касалликлар бўлимига коронавирусга гумон билан 310 нафар фуқаро ётқилиб, улардан тегишли тартибда таҳлил намуналари олинди. Таҳлил намуналари мусбат чиққан 30 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилди. Беморларнинг 1 нафарида ўлим ҳолати қайд этилди. Беморлардан 28 нафари соғайиб, реабилитациядан ўтди ва уй назоратига олинди.  1 нафар бемор хозирда Риштондаги 2-вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Барча беморлар эрта аниқлангани боис клиник белгилар енгил тарзда ўтди. Юқумли касалликлар бўлимида коронавирус инфекциясига гумон билан бугунги кунда 1 нафар фуқаро карантин назоратида турибди.

Марказий тез тиббий ёрдам бўлимида туман ҳокими ташаббуси билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Диспечерлар хоналари янгиланиб, мебель билан таъминланди, ошхона ва душ хоналарини таъмирлаш ишлари давом этмокда. Бундан ташқари тиббиёт бирлашмаси маблағлари ҳисобидан марказий шифохонада ШТЁБ биносида жойлашган оператция хоналарини таъмирлаш учун 90 млн.сўм, 33-сонли Сойбўйи ҚОП тизимидаги Тошҳовуз филиали биносини жорий тамирлаш учун 100 млн.сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари марказий шифохонадаги йўлакларини таъмирлаш учун 28 млн.сўм маблағ ажратилиб, шифохона ҳудудларига 700 м2 жойга 70 тонна астфалт ётқизилди.

Туман хокимлиги томонидан шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими худуди 40тонна асфалт ётқизилиб ТТЁ автомашиналари беморларни қабул бўлимига олиб келинишида қулайликлар яратилди.

 Тез тиббий ёрдамга хар бир бригадаги 1 тадан 10 та пульсоксиметр билан таъминланди.

Вилоят хокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан “DAMAS” русумли автотранспорт воситаси ажратилиб, “тез ёрдам” бўлимига келтирилди ва барча дори дармон ва химоя воситалари билан таъминланди.

Туманда СОVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни амбулатор шароитда аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация қилиш жараёнини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 август кунги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш хамда беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизимини ташкил этиш тўғрисида’’ги 201- ҳамда 202 - сонли буйруқлари асосида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

- Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари – туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларини заруриятга кўра ахолига кечаю - кундуз фаолият юритиш тизимига ўтказилди;

- тиббиёт ходимлари фаолиятини 24 соатлик иш режимига ўтказилди (8:00 - 20:00 гача ва 20:00 - 8:00 гача), 20:00 дан 8:00 гача навбатчи шифокор ва мобил бригадалар фаолиятини таъминланди.

- Ҳар бир оилавий поликлиникаларда микроучасткалар ташкил килинди, микроучасткага масъулларни бириктирилди;

Бундан ташқари  аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда 4 та ҚОП ва 2 та ҚВП мобил телефонлар ва 125 нафар патронаж хамширалари ойлик 2000 дақиқали сим карталар билан кўшимча таъминланди. Ушбу телефонлар оркали ҳар бир оилавий муассасада 8:00 дан 20:00 гача фаолият юритадиган САLL-марказ учун шароит яратилди.

Амбулатор-поликлиника муассасаларининг тўлиқ фаолиятини таъминлаш мақсадида уларни зарур дори-дармон, сарфлов материаллари, рентген плёнкалар билан тўлик таъминланди.        

Тумандаги 4 та қишлоқ оилавий поликилиникасида ва 1 та туман кўп тармоқли марказий поликилиникасида ва 1 та ЮКБ жами 6 та мобил бригадалар ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 август кунги “Коронавирусга чалинган беморларга амбулатор ёрдам кўрсатилишини янада такомиллаштириш тўғрисида’’ги 200-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида юқумли касалликлар бўлими қошида “Махсус поликлиника ” ташкил этилди. Махсус поликлиника 200-сонли буйруқ асосида тўлиқ жиҳозланиб, 2020 йил 10 август кунидан иш фаолиятини бошлади. Ушбу буйруқ асосида қуйидагилар амалга оширилди:

Махсус поликлиника туну-кун фаолияти таъминланди.

Махсус поликлиникада тиббий ходимлар аҳоли сонидан келиб чиқиб, 3 та бригада фаолият кўрсатмоқда.

Махсус поликлиникага мурожаат қилган беморларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун зарур дори-дармонлар, сарфлов материаллари, дез.эритма ва реактив ҳамда рентген ва ЭКГ аппаратлари, пульсоксиметр, кислород конденсаторлари, шунингдек тиббиёт ходимлари ҳимоя воситалари (комбинзон, кўзойнак, ниқоб, қўлқоп, антисептик) билан таъминланди.

Махсус поликлиникада 10 августдан шу кунга қадар аҳоли томонидан 78 та мурожаат тушган. Ушбу мурожаатлардан 2 нафарида короновирус инфекцияси аниқланиб, 1 нафари уй шароитида,1 нафари 2-сонли Риштон тумани ЮКШда даволанишга ўтказилди.

Тиббиёт бирлашмаси штаби томонидан “Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ва уларнинг хонадонларида карантин тадбирларини ташкил этиш тартиби тўғриси”даги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистн Республикаси Маҳалла ва оила қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қарори асосида маҳалла раислари, ҳудуд инспекторлари ҳамда поликилиника шифокорлари билан биргаликда кунлик ахборот алмашинуви амалга оширилмоқда. Амбулатор-поликлиника шароитида коронавирус инфекцияси билан касалланган ва унга гумон қилинган беморларни даволаш ва касалликни олдини олиш бўйича эслатма йўриқномаси 19 минг 565 хонадонларга маҳалла тизими билан биргаликда тарқатилди ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Коронавирус инфекциясини олдини олиш мақсадида Президентимиз томонидан чиқарилаётган фармон, қарорлар амал қилган ҳолда тўғри овқатланиш, гигиена талабларига қатъий риоя қилиш, суюқликларни кўпроқ истеъмол қилиш, мунтазам жисмоний фаол бўлиш, ниқобли режимга амал қилиш, ўз-ўзини алоҳидалаш, жамоат жойларида тўпланмаслик, оралиқ масофани сақлаш, шифокорларни кўрсатмаларига амал қилиш, соғлигида ўзгариш бўлса, тана ҳарорати кўтарилса, ўзбошимчалик билан даволамасликка, касаллик аломатлари аниқланса тезда 103-рақамига ёки худудидаги шифокорларга қилишларини сўраб қоламиз.

Бундан ташкари ҳар бир фуқароларимизнинг соғлигида ўзгариш бўлса, тана ҳарорати кўтарилса ёки короновирус инфекцияси бўйича маслахат олишга ёрдам сўраш учун муҳтож бўлганда, тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлими қошида ташкилланган “махсус поликлиника”га 73-412-11-03 телефон рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, туман ҳокимлиги, депутатлар ва туманимизнинг барча аҳолисига мурожаат қилмоқчиман. Қиш фасли яқинлашиб келаяпти. Барчамиз биламиз, грипп ва бошка шамоллаш касалликлари кўпаяди. Бу ҳолатда корановирус инфекциясини диагнозлаш қийинлашади. Корановирус вируси ҳеч кимга шафқат қилмаяпти. Хавфли гуруҳлар ёши 60 дан ошган аҳоли, қўшимча касалликлари(қандли диабет, сил, ўсма касалликлари, нафас олиш касалликлари) бор аҳоли жуда осон чалиниб касаллик оғир кечиб ўлимга ҳам олиб келади. Барчамиз аҳоли орасида оддий гигиена қоидаларига риоя қилиш, саломашиш ва кўришишда чегараланишимиз, соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилишимиз кераклигини тарғибот қилишимиз керак. Ҳозирда карантин қоидалари юмшатилганини суистеъмол қилмасдан, нафақат тиббиёт ходимлари, барчамиз ёнимиздаги ва яқинларимизга шу тарғиботни қиладиган бўлсак бу касалликни енгишимиз осон бўлади.

Д.АБДУЛЛАЕВ,

Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди. 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ