Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“РАЙГАЗ”ДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШЛАР?

×

 2020-08-20 10:11:20    862

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки 1 августдан электр ва газ истеъмоли учун тўловларни қабул қилиш Мажбурий ижро бюросидан яна ушбу ташкилотларнинг ўзларига юклатилди.

 Бу борада электр соҳасидан кўра, газлаштириш тизимида ўзгаришлар сезиларли бўлди. Илгари шаҳобча сифатида иш юритган Ёзёвондаги идоранинг мавқеи юқорилаб эндиликда “Ҳудудгаз” Фарғона филиалининг Ёзёвон туман бўлими” деб юритиладиган бўлди. Табиий газ истеъмоли учун тўловлар шу бўлим тасарруфига ўтгани учун қўшимча 6 нафар назоратчи штати қўшилди. Улар табиий газ бор бўлган ҳудудларда назорат ишларини олиб борадилар. Шу ерда бир савол туғилиши табиий: назоратчи табиий газ бор бўлган хонадонларни айланиб, истеъмол қилинган газ учун нақд пул йиғиштириб оларкан, бу ҳолатда коррупцияга йўл қўйилиши ҳам мумкин-ку!

 Бу саволга бўлим бош мухандиси Равшанбек Абдулазизов ойдинлик киритди.

 —Ҳақиқатда илгари назоратчилар электрда ҳам, газ соҳасида ҳам хонадондан тўловни олиб вақтида кирим қилмаган пайтлар учраган. Эндиликда табиий газ бор ҳудудларга электрон газ ҳисоблагичлар қўйилмоқда. Бугунгача Тегирмонбоши маҳалла йиғини ҳудудидаги 90 та хонадонга шундай ҳисоблагичлар ўрнатилди. Бу ҳисоблагич тўлов вақтида бўлмаса хонадонни табиий газдан узиб қўяди.

 Ушбу йилда бундай ҳисоблагичлар Баҳор ва Тошҳовуз маҳаллаларидаги табиий газ бор хонадонларга ўрнатилади. 2021 йилда эса Сойбўйи қишлоғидаги табиий газ уланган хонадонлар ҳам газ ҳисоблагичлар билан таъминланиши кўзда тутилган.

Исҳоқжон КАРИМОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ