Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман кенгаши сессияси

×

 2020-08-18 16:13:57    669

PDF yuklash
Chop etish


КАРАНТИН ЮМШАДИ, ЛЕКИН МАСЪУЛИЯТ ОШДИ

Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Ёзёвон тумани кенгашининг навбатдаги ХII сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман кенгаши депутатлари, тегишли ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияни туман ҳокими, кенгаш раиси Й.Бойигитов очди ва олиб борди.

Кун тартибидаги масалага ўтишдан аввал туман ҳокими Й.Бойигитов коронавирус пандемиясига ҳамда унинг тарқалиши олдини олиш борасида туманда амалга оширилаётган ишларга тўҳталди.

Туманда карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш масалалари юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д.Абдуллаев маъруза қилди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан туман кенгаши депутатлари М.Мамадалиева, С.Собиров, санитария осойишталик маркази бош врачи М.Сиддиқов сўзга чиқдилар.

Шунингдек, сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессияда карантин юмшаши депутатлар, катта-кичик раҳбарлар, фуқароларга масъулият юклатилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ