Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фармон ва ижро

×

 2020-08-11 13:35:02    767

PDF yuklash
Chop etish


БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛЯПТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ва халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини намоён этган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини янада кучайтириш мақсад қилинган.



Фармонда мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («темир дафтар») киритилган ва оила аъзоларининг ҳар бирига 220 минг сўмдан республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Туманимиздаги 951 та оиланинг 4 минг 155 нафар оила аъзоларига 914 миллион 100 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари бериш кўзда тутилган.

Марказий Фарғона МФЙ ҳудудида 26 та оила “темир дафтар”га киритилган. Бу оилаларнинг 98 нафар аъзосининг ҳар бирига 220 минг сўмдан жами 21 миллион 560 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди.



Бу тадбирда иштирок этган туман ҳокими Й.Бойигитов коронавирус пандемияси шароитида Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ҳайрли ишларга алоҳида тўҳталди.



–Бугунги тарқатилаётган ёрдам пуллари ҳам Президентимиз ташаббуси билан амалга ошириляпти, –деди туман ҳокими. –Сизу биздан бўладиган талаб, карантин қоидаларига риоя қилиб, ўзимизни, оиламизни, атрофдагиларни коронавирус балосидан сақлаш.

АТБ “Агробанк” Ёзёвон филиали ходимлари ёрдам пуллари билан бирга фуқароларга антисептик маҳсулотлари, ниқоб тарқатдилар.



Ёрдам пули олган фуқароларни суҳбатга тортамиз.

–3 нафар фарзандим бор, –дейди Ирода Аҳмедова. –Ёлғиз онаман. Катта ўғлим ёнимга кириб қолди. Фермер хўжалигида ишлайман. Президентимизга раҳмат! Мана бугун олган пулга ўғилларимнинг ками-кўстини қилиб оламан.



–Халқ банкидан 15 миллион сўм кредит олиб, 9х25 метрли иссиқхона қурдим, –дейди Ҳамзали Турдиохунов. –Ёрдам пулини ҳам оляпмиз. Давлатимизга, раҳбарларимизга раҳмат. Мана шу ёрдамлар билан ўзимизни тиклаб оламиз.

Қатъий белгиланган жадвал асосида бошқа МФЙларда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, банк, молия ва бошқа мутасаддилар иштирокида ёрдам пуллари эгаларига топшириляпти.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ