Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ШАФФОФ ТИЗИМ ЯРАТИЛДИ

×

 2020-08-11 10:41:01    739

PDF yuklash
Chop etish


Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш,  аҳолининг ижтимоий жиҳатдан заиф қатламларига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республиаси Президентининг 2020 йил 4 августда “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди.

Маркур қарорга асосан 2020 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда — ижтимоий нафақалар) тайинлашни кўриб чиқиш ва белгилаш тартиб-таомиллари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар фуқаролардан талаб этилишига йўл қўйилмайди;

Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.

Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.

Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.

Оиланинг (оила аъзоларнинг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.

Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.

Ишқидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.

Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.

Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар.

Шунингдек, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилган шахслар ёки оилалар қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан қуйидаги хизматлар ва имтиёзларни ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлдилар;

Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш.

Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш.

Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш.

Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш.

Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, «Баркамол авлод» марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш.

Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез — ортопедия буюмлари билан таъминлаш.

Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

А.СИДИҚОВ,

Ёзёвон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ