Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман ҳокими Й.Бойигитовнинг Ёзёвон халқига МУРОЖААТИ

×

 2020-08-04 15:03:16    699

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли юртдошлар!

Бугун дунёни коронавирус пандемияси ларзага солиб турган пайтда, республикамизда бу балои офатга қарши тизимли ишлар олиб бориляпти. Беморлар учун заҳира ўринлари яратилиши, уйда даволанаётганларга бепул дори-дармонлар етказиб берилаётгани шулар жумласидандир.  

Туманимиздаги 33 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 20 минг 50 та хонадон бўлиб, уларда 26 минг 432 та оилалар мавжуд. Аҳолимиз 110 минг 413 нафардир (аёллар 54 минг 100, ёшлар 25 минг 692). Шундан, 58 минг 582 нафари меҳнатга лаёқатли, 40 165 нафар банд аҳоли истиқомат қилади.

Туманда 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида барча йўналишлар бўйича жами 2 минг 500 нафардан ортиқ фуқароларни бандлиги таъминланди.

54 минг 100 нафар аёлларнинг 1 минг 264 нафари ишсиз ҳисобланиб, ўтган 6 ой давомида 950 нафарининг бандлиги таъминланди.

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 25 минг 692 нафарни ташкил этади. Улардан 1 минг 539 нафар ёшлар ишсиз ҳисобланиб, ўтган давр мобайнида 1 минг 377 нафар ёшларни бандлиги таъминланди. Шунингдек ёшларни меҳнатга ўргатиш ҳамда реал даромадларини ошириш мақсадида 256 гектар майдонларда чорвачилик, боғдорчилик, полизчилик ҳамда балиқчилик йўналишларида ижара асосида фойдаланишлари учун 720 нафар ёшларга ажратиб берилди. Шунингдек 114 гектар ғалладан бўшаган майдонлардан 145 нафар ёшларимизга беғараз вақтинча фойдаланишлари учун бириктириб берилди. Ҳозирда Янгибўстон МФЙ дан 10 гектарлик ер майдонида кооперация усулида иссиқхона ташкил этиш учун ёшларга 2 сотиҳдан ажратиб бериш ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги 39 та умумий ўрта таълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида 1 450 нафар ўқувчилар битирган бўлиб, ҳозирда ушбу ўқувчилардан 45 нафари иш билан таъминланган 94 нафари ишга жойлаштириш жараёнида ҳамда 1 295 нафар олий муассасаларида ўқишни давом эттириш мақсадида ҳужжатлар топширишди.

Бутун дунёда кузатилган коранавирус пандемиясини олдини олиш борасида мамлакатимизда 2020 йил 16 март кунидан жорий қилинган карантин жараёнида ва глобал инқироз ҳолатларида аҳоли, иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш борасида туман штаби фаолият кўрсатиб, бу борада тизимли равишда ишлар амалга оширилди.

Туманда ташкил этилган махсус штаб ва санитария эпидемиология осойишталик маркази томонидан аҳоли ўртасида короновирус инфекциясини олдини олиш мақсадида кунлик профилактик чора-тадбирлар белгилаб олган ҳолда дизенфекциялаш ҳамда тушунтириш ишлари давом эттирилмоқда.

Пандемия даврида биз ҳудудлар кесимида, 4 та сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман Кенгаши депутатлари, ташкилотлар раҳбарлари ва маҳалла фаолларини бириктириб барча маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Бунда биз асосий эътиборни якка ёлғиз, иқтисодий ночор ва кунлик даромад топиб яшаётган, яъни умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаётган, карантин сабабли, иш жойлари вақтинчалик тўхтатилиб, даромад топа олмаётган хонадонларга қаратдик. 

Унга кўра, 2 минг 161 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз, карантин пандемияси даврида вақтинчалик даромад манбаи йўқ бўлган оилалар ва уларда 8 минг 398 нафар эҳтиёжманд аҳоли истиқомат қилиши аниқланди.

Бундай оилаларга 12 хил турдаги 376 млн 153 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари 3 мартадан уйларига шахсан бириктирилган маъсуллар, сектор раҳбарлари бошчилигида ҳамда тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари, ташкилот раҳбарлари томонидан олиб бориб берилди. Ҳозирги кунда 4-этапда етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда. 

Шу билан бирга эҳтиёжманд оилаларга 1 минг 807 та парранда, 13 бош қўй, 25 бош қорамоллар тарқатилди ҳамда 47 млн 6 минг сўмлик иссиқхоналар қуриб берилди.

Президентимиз ташаббуси билан муборак Қурбон Ҳайити (Ийд ал-Адха) арафасида 510 та эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга 500 минг сўмдан пул тарқатилди.   

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2020 йил 14 июль куни ўтказилган ведиоселекторда белгилаб берилган топшириқлар, пандемия шароитида аҳолини бирламчи озиқ-овқат, дори-дармон воситаларига бўлган талабларни қондириш, нархларни асоссиз оширилишини олдини олиш мақсадида туманда озиқ-овқат, дори-дармон воситалари захираларини яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳусусан, 2020 йил куз-қиш мавсуми учун 2 минг 800 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш белгилаб олинган. Шундан, картошка 700 тонна, пиёз 500 тонна, сабзи 400 тонна, мева 200 тонна, гуруч 800 тонна, дуккакли дон 200 тоннани ташкил этади.

Қўшимча равишда алоҳида режа асосида июль-сентябрь ойлари давомида аҳоли эҳтиёжларини қондириш мақсадида жами 3758 тонна сабзавот, 1400 тонна картошка, 474 тонна полиз, 1972 тонна мева, 263 тонна гуруч, 94 тонна дуккакли дон, 1167 тонна гўшт, 3122 тонна сут, 194 тонна балиқ маҳсулотлари ҳамда 5 млн 916 минг тонна тухум, 301 тонна ўсимлик ёғи жамғариш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соха обеъктларини куз-қиш даврига тайёрлаш мақсадида халқ таълими тизимидаги 39 та умумий ўрта таълим мактаблари учун 2 минг 772 тонна, туман тиббиёт бирлашмаси учун 330 тонна, мактабгача таълим муассасаларига 1 156 тонна кўмир маҳсулотлари жамғариш белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда заҳира учун омборларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Юқоридаги натижалардан кўриниб турибдики, муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган одилона сиёсатлари ҳамда аҳолимизнинг меҳнаткашлиги натижасида пандемия даврида ҳам ютуқларга эришиб келмоқдамиз. Биз тумандаги барча раҳбарлар, 4 та секторлар билан биргаликда аҳолимиз саломатлиги йўлда ҳамда озиқ-овқат, дори-дармон воситаларини етишмовчилигини олдини олиш мақсадида туну-кун “темир интизом-мустаҳкам ирода” билан иш ташкил этамиз. 

Сиз азиз юртдошларимиздан сўровимиз карантин бироз юмшатилган бўлсада, бекор қилингани йўқ. Шунинг учун карантин қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз. Бу билан нафақат ўзингизни, оилангизни, атрофдаги яқинларингизни балои-офатдан сақлаган бўласиз.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ