Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДОРИЛАРНИНГ НАРХЛАРИ ҚАНДАЙ?

×

 2020-08-04 11:49:15    770

PDF yuklash
Chop etish


Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Ёзёвон туман бўлими томонидан июль ойи бошидан то ҳозирги кунгача туманимиздаги дорихоналарда нарх-наво ўрганиб борилмоқда. Республика махсус комиссияси томонидан уй шароитида COVID-19 инфекциясини даволаш учун тавсия этилган «Азитромицин», «Аскорбин кислотаси», «Гидроксихлорохин», «Паратсетамол» дориларининг сотувда мавжудлиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг қилиш мақсадида ўрганилди.

Унга кўра, Ёзёвон туманида фаолият кўрсатаётган дорихоналар танланма усулда ўрганилганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тавсия этилган «Аскорбин кислотаси» 1000-3000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1000 сўмгача «Азитромицин» 5 мингдан сўмдан 12000 минг сўмгача сотилаётганлиги маълум бўлди.

“Забардаст тож фарм” дорихонасида бу кўрсаткич «Аскорбин кислотаси» 1000-3000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1000 сўмгача, «Азитромицин"нинг нархи 5000 минг сўмдан эканлиги аниқланди. “Бегзод универсал фарм” дорихонасида «Аскорбин кислотаси» 1000-3000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1000 сўмгача, «Азитромицин"нинг нархи 5000 минг сўмдан эканлиги аниқланди. “Вимком сервис плус” дорихонсида ҳам «Аскорбин кислотаси» 1000-2800 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1000 сўмгача «Азитромицин» 5000-9000 сўмгача сотувда мавжуд. “Шифобахш” хусусий дорихонасида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Аскорбин кислотаси» 500-1500 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1000 сўмгача, «Азитромицин» 5000 сўмдан сотилмоқда. “Тохирбек шифо фарм” дорихонаси, “Нурли сабо” хусусий дорихоналарида «Аскорбин кислотаси» 1000-3000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1000 сўмгача «Азитромицин»дори воситаси эса 5000 сўмдан сотилмоқда. Навоий вилоятининг дорихоналарида сотилмоқда. "Шахбоз-2" дорихонасида «Аскорбин кислотаси» 600-3000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1000 сўмгача, «Азитромицин» эса 4800-12000 сўмгача. "Сарвар" ҳусусий дорихонасида эса «Аскорбин кислотаси» 1000-3000 сўмгача, «Гидроксихлорохин» дори воситаси мавжуд эмас, «Паратсетамол» 500-1000 сўмгача «Азитромицин» 9 мингдан сотилаётгани маълум бўлди.

Дорихоналардаги нарх-навонинг ҳар хил бўлишига сабаб четдан келган дори-дармонлар юртимизда ишлаб чиқарилаётган дори воситаларига қараганда қимматроқ сотилаётгани маълум бўлди. Кунлик ўрганишлар давом этмоқда.

М.УМАРОВА,

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Ёзёвон туман бўлими раҳбари.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ