Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КЎР КЎРНИ ҚОРОНҒИДА ТОПДИ

×

 2020-08-03 17:21:54    820

PDF yuklash
Chop etish


Д.Маллабоева хавфли рецидивист бўлган ҳолда 2020 йил февраль ойи ўртасида Ф.Абдуазимов ва Ж.Абдураҳмонов билан жиноий тил бириктиради. Бир гуруҳ бўлиб, пуллик халқаро телефон сўзлашувларини амалга ошириш фаолиятига ўрнатилган ҳимоя тизимини четлаб ўтган ҳолда “Ucell”, “Beeline”, “UMS”, “Uzmobile” уяли алоқа компанияларига тегишли сим карталарни “шлюз” аппаратига ўрнатишади. Телекоммуникация тармоғидан қонунга ҳилоф равишда ўрнатиб, сақлаб, фаолият юритишга шароит яратишган.

Д.Маллабоева такроран, 2020 йил февраль ойи оҳирида, “Great-build” МЧЖ директори А.Иброҳимов, “Online communication system” ҳусусий корхонаси ва “Mobile” хусусий корхонаси ишчиси Ш.Муқумов “Online gold” хусусий корхонаси ишчиси М.Абдумуталибов, “Ozod diyor trans” хусусий корхонаси дилери Ж.Жамолов билан олдиндан тил бириктиришади. Бир гуруҳ бўлиб, фойдаланиш мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ҳужжатларни қалбакилаштиради. Қалбаки эканлигини била туриб, “Beeline”, “UMS” уяли алоқа компаниялари ва фуқаролар И.Тиллахўжаев, Г.Эрматова, Б.Қурбонов, З.Комилова, Ў.Алимова ўртасида тузилган шартномани соҳталаштиришга эришади. Ундан фойдаланиб, “Beeline”, “UMS” уяли алоқа компанияларига тегишли бўлган сим карталарни олишади. Танишлари Ф.Абдуазимов ва Ж.Абдураҳмонов томонидан халқаро телефон сўзлашувларини Ўзбекистон Республикасида бўлган абонентлар билан боғлашга хизмат қиладиган “шлюз” аппаратига ўрнатиб фойдаланиб келишган.

2020 йил 27 февраль куни ИЖҚК Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ва ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари ўтказган тадбирда, Д.Маллабоевага тегишли Фарғона шаҳридаги хонадонидан бир дона “шлюз”, “HUAWEI Lte CPEB 593” аппарати, бир дона “роутер” аппарати, бир дона “HUP” аппарати, 24 дона “Beeline”, 6 дона “UMS”, 1 дона “Uzmobile” уяли алоқа компанияларига тегишли сим карталар, фойдаланилган симтола (кабел)лар ашёвий далил сифатида олинди.

Кўр-кўрни қоронғуда топди, деганларидек ноқонуний йўл билан бойлик орттирмоқчи бўлган бу гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди.

О.ХОЛМАТОВ,

Ёзёвон тумани прокурори катта ёрдамчиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ