Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОҚ ҲАЛАТГА ДОҒ ТУШИРИБ...

×

 2020-08-03 17:21:05    781

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими навбатчи акушер гинекологи вазифасида ишлаб келган Раҳима М.(исми ўзгартирилган) касби юзасидан вазифасига совуққонлик билан қараб, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармайди. Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимига иккинчи маротаба қоғоноқ сувларининг кетганлиги билан шикоят қилиб келган ҳомиладор аёл К.Шни “Ўзбекистон Республикасн Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги туғруқ муассасаларида перинатал ёрдам кўрсатишнинг сифатини ошириш бўйича” Миллий стандартлари талабларини бажармасдан, беморни аҳволини баҳолаш, тиббий ташхис кўйиш, уни туғруқхонага ётқизиб, бачадон ва ҳомила ҳолатини назорат қилиш, йўлдошни қисман кўчишини вақтида аниқлаб, малакали оператив тиббий ёрдам кўрсатиб, у ва ҳомиласининг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган зарур чораларни кўрмаган. У ўз касбига нисбатан бепарволик ва инсофсизлик билан муносабатда бўлганлиги оқибатида бемор туғруқ жараёнида вафот этган ва унинг ҳомиласи она қорнида нобуд бўлган.

Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Фарғона филиалинииг комиссиявий экспертиза хулосасида К.Шнинг ўлимига туғруқ вақтида юз берган йулдошни қисман кўчиши натижасида ҳомила қоғоноқ сувларини эмболияси оқибатидаги ўткир иафас-юрак етишмовчилиги, ДВС (қон томир ичида қонни ивимаслиги) синдром сабаб бўлганлиги, ҳомиласининг туғруқ вақтида бачадон ичида нобуд бўлишига аёлда юз берган қоғоноқ суви эмболияси оқибатидаги ҳомила ичи гипоксияси сабаб бўлган. Бемор илгарироқ туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлимига мурожаат қилиб келганида Миллий стандарт талабларига асосан, унинг аҳволи тўғри баҳоланиб, ташҳис қўйилиб, ўз вақтида туғруқхонага ётқизилиб, бачадон ва ҳомила ҳолати ўз вақтида назорат қилиниб, йўлдошни қисман кўчиши ўз вақтида аниқланиб, малакали оператив тиббий ёрдам кўрсатилганда у ва ҳомиласининг ҳаётини сақлаб қолиш имконияти бўлиши мумкинлиги кўрсатилган.

Судланувчи Раҳима М. жиноят содир этганликдаги айби судда текширилган далиллар билан ўз исботини топди.

Суд ҳукми билан оқ ҳалатга совуққонлик билан доғ туширган Раҳима М. суд ҳукми билан икки йил туғруқ комплекси (паталогия, гинекология, туғруқдан кейинги бўлим)да шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, икки йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, унга яшаш жойини у ёки бу сабаб билан сутканинг соат 22:00 дан соат 6:00 га қадар тарк этиш тақиқланди.

Б.УСМОНОВ,

Ёзёвон туман прокурори, адлия маслаҳатчиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ