Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СУДЛАР ТИЗИМИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

×

 2020-07-30 14:38:12    853

PDF yuklash
Chop etish


2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилиб, унда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш устувор вазифалар этиб белгилангач, сўнгги уч йил давомида суд тизимини ислоҳ қилиш юзасидан чуқур ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ана шундай ўзгаришларнинг яна бири куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармондир.

Фармон билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида катта ўзгаришлар амалга оширилиши белгиланди. Фармон натижасида судларнинг чинакам мустақиллиги таъминланиши, суд биносига келган ҳар бир шахс адолат топиши, одил судловдан фуқароларнинг рози бўлиши, судьялар шахси ва ҳуқуқлари дахлсиз бўлиши лозимлиги белгиланди.

Бундан ташқари Фармонда фуқароларни ортиқча сарсон қилиб келаётган, уларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид бўлган қарорлар қабул қилинишига олиб келаётган тизимдаги бир қатор камчиликлар танқид қилинди ва ана шу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан аниқ йўналишлар белгиланди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб:

· вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш;

·  маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш;

·  маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари сақлаб қолиниши;

·  Амударё, Нуробод, Бойсун ва Пастдарғом туманлари иқтисодий судларини тугатиш;

· фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судини, фуқаролик ишлари бўйича Ургут, Сўх, Хатирчи, Пахтакор туманлари судларини, Пастдарғом туманлараро иқтисодий судини, жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош, Бандихон, Тупроққалъа туманлари судларини ташкил этиш;

· шунингдек, Фармон билан суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;

· жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш ҳақидаги таклиф ҳам маъқулланди.

Эндиликда, 2020 йил 1 ноябрга қадар янги таҳрирдаги «Судлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритиш белгиланди. Фармон асосида, шунингдек, амалдаги процессуал кодексларга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим бўлади.

Фармонга асосан қабул қилинадиган янги қонунлар, киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар судлар фаолиятини янада мустақил бўлишига, суд ҳимоясини таъминлашдаги ортиқча бюрократик тўсиқлар олиб ташлашга, суд қарорларини қайта кўришнинг бир-бирини такрорловчи босқичларидан воз кечишга, инвесторлар ҳуқуқларининг суд ҳимоясида бўлиши таъминлашга, суд органларининг амалдаги тузилишини замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ бўлишига, фуқароларнинг суд идоралари орасида сарсон бўлишларини олдини олишга хизмат қилади.

Бегзод ҲАЙДАРОВ,

жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди раиси 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ