Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МОДДИЙ ЁРДАМ ТАРҚАТИЛДИ
2020-07-30 14:23:45 891
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2020 йил 29 июлдаги 346-ф фармойишига асосан “Саховат ва кўмак” фонди орқали ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатиляпти.
Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 150 млрд. сўм, Фарғона вилоятига 10 млрд. сўм ажратилди.
Муборак Қурбон ҳайити олдидан арафа кунида ажратилган маблағ эгаларига топширилди.
Туман ҳокими Й.Бойигитов, вилоят прокуратураси масъул ходими Ш.Мамазикиров Қатортол, Ижодкор МФЙларда хонадонларида бўлишиб, моддий ёрдам пулларини эгаларига топширдилар.
Тожихон Асқарова, Шуҳрат Мамарасулов ва бошқалар кўрсатилган эътибор учун Президентимизга раҳматлар айтишиб, дуолар қилишди.
Туманимизда 510 та оилага 255 миллион сўм моддий ёрдам пуллари тарқатилди.